Vivo ҳам аллақачон 5G-смартфон тайёрлабди, уни ишлаётган ҳолатида «жонли» томоша қилинг!

  •   DiMaX
  •  702
  •  29.11.2018 12:27

Vivo ҳам аллақачон 5G-смартфон тайёрлабди, уни ишлаётган ҳолатида «жонли» томоша қилинг!

Хитойдаги ушбу компания ҳамиша янги технологияларга интилиб ва бу борада аксарият етакчилардан ўзиб ҳам келаётир. Жумладан, бармоқ изи сканери дисплейга интеграция қилинган илк смартфон ҳам Vivo X20 Plus бўлган эди.

ЎҚИНГ: Apple ва Samsung уддалай олмаган технологияни Vivo амалга оширди

Гапнинг қисқаси, Vivo ҳам 5G-пойгага қўшилган бўлиб, унинг прототипини аллақачон намойиш этди. International Symposium on ICT Technology анжуманига ушбу компания бешинчи авлод уяли алоқа тармоғини қўллаб-қувватловчи смартфоннинг синов вариантини олиб келди.

Мана, унинг экрани ёқиқ ҳолидаги «жонли» расмини кўрамиз:

Vivo вакилларининг сўзларига қараганда, мазкур смартфоннинг якуний варианти келаси йили тайёр бўлади. Аммо компания уни бозорга тақдим этишга шошилмайди – 5G-смартфонни у 2020 йилга борибгина сотувга чиқаради. Бунинг сабаби шундаки, ҳали 2019 йилда ҳам бешинчи авлод уяли алоқа тармоғи тўлақонли ишга туширилмайди ва нуқсонлари кўп бўлади. Шу боис ҳам бундай мобил қурилмаларнинг чиқарилиш муддатлари уяли алоқа операторларининг 5G тармоғини эксплуатацияга киритишларига бевосита боғлиқ.

Дарвоқе, Vivo компанияси 5G технологиялари соҳасида 2016 йилдан буён изланишлар олиб бораётир. Шу орада ўтган вақтда у 3GPP консорциумига бир ярим мингдан ошиқ техник таклифларини йўллаган.

ЎҚИНГ: Нидерландияда юздан ортиқ қушнинг ўлимига сабаб бўлган 5G синовини UzMobile Ўзбекистонда ҳам ўтказди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!