Vivo компаниясининг илк Flip букламафони жонли суратларда!

Vivo компаниясининг илк Flip букламафони жонли суратларда!

Vivo компанияси ўзининг Х Fold 2 китобли букламафонини жорий апрел ойида тақдим қилиши кутилмоқда ва эҳтимол, биз у билан бирга Х Flip моделини ҳам кўришимиз мумкин бўлади. Вертикал тарзда очилиб ёпиладиган Samsung Galaxy Z Flip рақобатчиси аначадан бери миш-миш қилиб келинаётган эди ва энди унинг жонли суратлари Интернетда тарқатиб юборилди.

Digital Chat Station, таниқли маълумотчи томонидан улашилган жонли суратларда Vivo Х Flip букламафонининг юмалоқ шаклдаги камера ороли Zeiss логотипи билан ёнма-ён жойлаштирилганлигини кўришимиз мумкин ва бу нимани англатишини ўзингиз яхши биласиз. Афсуски, смартфон камераси ҳақидаги маълумотлар мавжуд эмас, бироқ, миш-мишларга кўра улар иккита: 50 MP асосий ва 12 MP ултра-кенг камералар бўлади.

Камеранинг тагида эса букламафоннинг энг ўзига хос хусусиятларидан бири – катта қўшимча экран ўрнатилган. Oppo Find N2 Flip букламафонидан фарқли ўлароқ Vivo ўзининг букланадиган смартфони орқа дисплейини горизонтал равишда жойлаштирган ва у орқа томоннинг ярмидан кўпини эгаллаб турибди.

Таъкидлаш жоизки, Vivo ўзининг илк Flip букламафонига худди Galaxy Z Flip линияси ва Oppo Find N2 Flip моделига "мос равишда" пушти ранг берган.

Букламафон рўйхат ўтказилгандаги ва унинг бенчмарклардаги натижаларга кўра, унинг ички 6.8 дюймли дисплейи 1080p резолюциясида бўлади. Қурилма капот остида эса Snapdragon 8+ Gen 1 чипсети 12 GB оператив хотира мавжуд.

Vivo Х Flip айнан қачон тақдим қилиниши ҳозирча номаълум, лекин юқоридаги айтилганидек, у шу ойда Vivo Х Fold 2 билан бирга дебют қилиши кутилмоқда.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!