Vivo’нинг яна бир рекордчи – 10/512 гигабайтлик смартфони тайёр!

  •   DiMaX
  •  1311
  •  17.07.2018 16:02

Vivo’нинг яна бир рекордчи – 10/512 гигабайтлик смартфони тайёр!

Бармоқ изи сканери бевосита дисплейнинг ўзига жойланган илк смартфонни тақдим этган Vivo компанияси янги технологиялар борасидаги изланишлардан тўхтагани йўқ. Жумладан, унинг NEX S моделида нафақат бармоқ изи сканери, балки сўзлашув динамиги ва ҳатто ёруғлик/яқинлашув датчиклари ҳам экраннинг ўзига интеграция қилинган!

ЎҚИНГ: ЭКСКЛЮЗИВ ВИДЕО: энг инновацион ва рекордчи ромсиз смартфонни тажрибада тирнаб, ёндириб, букиб кўришди

Gizchina порталининг хабарига кўра, Vivo компанияси энди навбатдаги смартфонида рекорд даражадаги хотира билан олам аҳлини ҳайратга солмоқчи. Vivo XPlay 7 деб аталувчи бу гаджет 10 гигабайтлик тезкор ҳамда 512 гигабайтгача ҳажмли доимий хотирага эга.

Мана, қуйидаги сурат компаниянинг аллақандай ёпиқ тадбиридан олинган:

XPlay 7 смартфонининг «электрон юраги» Snapdragon 660 бўлиши айтилаётир. Унда бармоқ изи сканери, сўнгги бир нечта моделлардаги каби, дисплейга интеграция қилинган бўлади. Шунингдек, Vivo бу девайсини уч модулли асосий камера билан таъминлайди.

ЎҚИНГ: Vivo яна етакчи смартфонсозларни доғда қолдирди!

Қуйидаги суратга қараганда, Vivo XPlay 7 смартфони «сунъий онг» тизимига ҳам эга бўлишини кутиш мумкин:

Янги флагманнинг расмий намойиши август ойидаёқ бўлиб ўтади. Гап-сўзларга қараганда, унинг нархи 500 АҚШ доллари атрофида. Бироқ Vivo XPlay 7’нинг техник хусусиятлари ҳақида ҳозирча аниқ маълумотлар йўқ.

ЎҚИНГ: Vivo Xplay 7: ёрқин ва инновацион девайс!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!