Vivo "шаршара"ли экранга эга смартфонини кўрсатди

Vivo

Интернет тармоқларида Vivo Nex 3 смартфони ҳақида илк маълумотлар пайдо бўлганидан сўнг, компания янги моделнинг дизайнини очиқлашга қарор қилди. Бренднинг маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича менеджери Ли Сян флагманнинг дизайни акс этган рендер ва дисплей ойнаси суратини эълон қилди.

Vivo Nex 3

Суратлар айтилган тахминларни оқлади: Vivo Nex 3 ромсиз дизайнли, томонлари 90 градус бурчак остида эгилган “шаршара дисплей”га эга бўлади. Эскизларга кўра смартфон орқа панелида чегаралари қўл соати циферблатини эслатувчи айлана камера модули жойлашади.

Vivo Nex 3

Қурилма платформаси ҳақида ҳозирча ҳеч нарча айтилмаяпти. Маълумотларга қараганда, смартфон экран ости селфи-камера ва 3,5 мм лик аудиотиқишга эга бўлиши мумкин. Аммо, бу ҳозирча аниқ эмас.

ЎҚИНГ: Oppo «шаршара дисплей»ли смартфонини эълон қилди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.