vivo T1 ва T1 Pro 5G смартфонлари тақдим этилди

vivo T1 ва T1 Pro 5G смартфонлари тақдим этилди

Кеча vivo компанияси T1 ва T1 Pro 5G смартфонларининг тақдимотини ўтказди. Иккила смартфон кечадан сотувга чиқди. Flipkart онлайн дўконида T1 модели 14,500 рупий (тахминан 200 доллар) нархдан сотилмоқда. T1 Pro 5G моделининг нархи эса 23,999 рупийдан (тахминан 320 доллар) бошланади. 

vivo T1 Pro 5G кўп жиҳатдан iQOO Z6 Pro смартфонига ўхшайди. Унга ҳам HDR10+ ва 1300 нит ёрқинликка эга бўлган 1080p резолюциядаги 6.44 дюймли дисплей ўрнатилган. 

Смартфон Snapdragon 778G чипида ишлайди. Қурилма ичида термалларни бошқариш учун 8 қатламли совутиш тизими мавжуд.

T1 Pro 5G моделига 64МП асосий, 8МП ультракенг, 2МП макро ва 16МП селфи камералар ўрнатилган. 

Қурилмада 4,700 мАс сиғимли аккумулятор бўлиб, уни 66 ваттда қувватлаш мумкин. 50% қувват олиши учун смартфон 18 дақиқа вақт сарфлайди. 

vivo T1 модели эса кўп жиҳатдан IQOO Z6 смартфонига ўхшайди. У 1080p резолюциядаги 6.43 дюймли AMOLED дисплейи билан жиҳозланган. Қурилма ичидаги Snapdragon 680 чипи 4/6/8ГБ тезкор хотиралар билан интеграллашиши мумкин. 

Қурилма 50МП асосий, 2МП макро, 2МП сатҳ ва 16МП селфи камерага эга. Смартфонга 44 ваттда қувват олувчи 5,000 мАс сиғимли аккумулятор ўрнатилган бўлиб, 50% қувват олиш учун смартфон 28 дақиқа вақт сарфлайди. 

ЎҚИНГ: Samsung компанияси UFS 4.0 хотира технологиясини тақдим этди