vivo V20 Pro 5G'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

vivo V20 Pro 5G'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Дизайн борасида виво V20 Pro ва vivo V20'лар ўртасида унчалик катта фарқ йўқ, айниқса, орқа корпусда. Аммо олд панелга каттароқ ҳошияли тирқиш очилган. Ҳозирги кунда, бундай дизайндаги смартфонлар жуда кам.

V20 Pro 5G смартфони 400 доллар атрофидаги ўрта тоифа смартфони бўлиб, OLED дисплей, 5G алоқаси ҳамда Snapdragon 765G чипсети билан жиҳозланган.

vivo V20 Pro 5G'нинг техник жиҳатлари:

> Корпус: 158.8х74.2х7.4 мм, 170г; шишадан ишланган олд ва орқа корпус, пластик ром.

> Чипсет: Qualcomm SM7250 Snapdragon 765G (7 nm): саккиз ядроли (1x2.4 GHz Kryo 475 Prime & 1x2.2 GHz Kryo 475 Gold & 6x1.8 GHz Kryo 475 Silver); Adreno 620.

> ОТ/Дастурий таъминот: Android 11, Funtouch 11.

> Орқа камера: •Кенг (асосий): 64 МП, f/1.9, 26мм, 1/1.72", 0.8µм, PDAF; •Ультракенг: 8 МП, f/2.2, 120˚, 16мм, 1/4.0", 1.12µм; •Сатҳ: 2 МП, f/2.4.

> Олд камера: •Кенг (асосий): 44 МП, f/2.0; •Ультракенг: 8 МП, f/2.3, 1/4.0", 1.12µм.

>Видео ёзув: •Орқа камера: 4K@30 кадр/сек., 1080p@30/60 кадр/сек., гиро-EIS; •Олд камера: 4K@30 кадр/сек., 1080p@30 кадр/сек., гиро-EIS.

> Аккумулятор: 4,000 мАс; 33 Вт тезкор қувватлаш.

> Бошқа: бармоқ изи сканери (экран остида, оптик), 3.5мм аудио жек мавжуд эмас, NFC мавжуд эмас, FM радио мавжуд эмас.

V20 ва V20 Pro смартфонлари ўртасидаги ягона фарқ процессор, иккинчи селфи камераси ва microSD карта слотининг мавжудлигидадир.

Қадоқ таркиби
Смартфоннинг қадоқ таркиби одатдагидек. Фақат унга компания бир томони USB-C иккинчи томони 3.5 мм лик донгл солиб қўйган. Бу билан эса қадоқ таркибидаги қулоқчинлар воситасида мусиқа тинглаш мумкин. виво алоҳида донгл солмасдан, биратўла USB-C наушник солиб қўйса бўларди.

Қадоқ ичида, шунингдек, шаффоф силикон ғилоф, 33 Вт қувватлагич ва USB-A-2-USB-C кабели ҳам ҳор.

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy A42 5G'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!