vivo V23 5G'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

vivo V23 5G'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Ўтган ҳафтада vivo V23 Pro қурилмаси билан танишган эдик. Энди унинг “укаси“ V23 5G билан танишамиз. Ўз “акаси“ каби V23 модели ҳам ўзгача дизайндаги ўрта тоифага мансуб смартфон ҳисобланади. 

ЎҚИНГ: vivo V23 Pro'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз 

Қурилма техник жиҳатлар бўйича Pro моделдан бироз ортда. Смартфоннинг ҳажми Pro моделдан кичикроқ, бироқ унинг корпуси қалинроқ ҳамда оғирроқ. 

Шунингдек, унинг дисплей ҳажми Pro моделникидан бироз кичикроқ, бироқ техник жиҳатлари бўйича бир хил. Қурилма 90Hz частотада ишловчи HDR10+ AMOLED дисплейи билан жиҳозланган. Смартфоннинг равон ишлашига Dimensity 920 чипи жавоб беради. 

vivo V23 5G'нинг техник жиҳатлари: 

> Корпус: 157.2х72.4х7.4мм, 179г; олд шиша, орқа панель шиша, алюминий корпус. 

> Дисплей: 6.44 дюймли AMOLED, 90Hz экран янгиланиш частотаси, HDR10+, 1080х2400 пиксел резолюция, 20:9 форма фактори, 409ppi зичлик. 

> Чипсет: MediaTek Dimensity 920 5G (6 nm): Саккиз ядроли (2x2.5 GHz Cortex-A78 & 6x2.0 GHz Cortex-A55); Mali-G68 MC4.

> Хотира: 8/128ГБ, 12/256ГБ. 

> ОТ/Дастурий таъминот: Android 12, FuntouchOS 12. 

> Камера: Асосий камера: 64МП, f/1.9, 26мм, PDAF; Ультракенг камера: 8МП, f/2.2, 120 даража кўриш бурчаги, 16мм, 1/4.0“, 1.12µм; Макро камера: 2 МП, f/2.4. 

> Селфи камера: Асосий камера: 50МП, f/2.0, АФ; Ультракенг камера: 8МП, f/2.3, 105 кўриш бурчаги. 

> Видео ёзув: Асосий камера: 4К@30 кадр/сек, [email protected] кадр/сек, gyro-EIS; Селфи камера: 4К@30 кадр/сек, [email protected] кадр/сек. 

> Аккумулятор: 4,200 мАс, Fast Charging 44W, 1-68% гача 30 дақиқада (рекламага кўра). 

> Бошқа: Бармоқ изи сканери (экран остида, оптик); рангини ўзгартириши мумкин бўлган орқа панель 

Pro моделдан фарқли ўлароқ, оддий моделга 108МП асосий камера ўрнига 64МП камера ўрнатилган. Шунингдек, унинг аккумулятор сиғими Pro меделникидан кичикроқ. 

Иккила қурилма ташқи кўринишидан бир-бирига ўхшаса-да, уларнинг дизайнида фарқлар мавжуд. 

Фото: GSMArena

Қурилмаларнинг орқа панель дизайни ҳамда камера модули ўхшаш. Бироқ Pro модель қайрима, оддий модель эса ясси дисплейга эга. V23 кўп жиҳатдан iPhone'ларга, V23 Pro эса Galaxy смартфонларига ўхшайди. 

Иккала смартфоннинг Sunshine Gold рангдаги тури бўлиб, қуёш ёки ёруғлик нурида ўз рангини ўзгартириш мумкин. 

Қурилмалар селфи ҳамда влог олиш учун жуда қулай. Уларда 4K форматдаги видеоларни қўллаб-қувватлайдиган 50МП асосий селфи камера ҳамда унга қўшимча 8МП ультракенг камера ва иккиталик махсус LED чироғ ўрин олган. 

Қадоқ таркиби 

vivo V23'нинг қутисида барча керакли аксессуарлар бор. Қадоқ таркибидан смартфон билан бирга 44 ваттлик қувватлаш адаптери, USB-C кабели, қурилма ҳимояси учун шаффоф ғилаоф, USB-C қулоқчинлари ҳамда аудио жек учун махсус улагич ўрин олган.  

Фото: GSMArena

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy S21 FE'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз 

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!