vivo V23 Pro'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

vivo V23 Pro'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

vivo V23 Pro'нинг тақдим этилганига кўп бўлмади. 5 январь санасида vivo компанияси V23 ва V23 Pro ҳамда iQOO 9 ва iQOO 9 Pro смартфонларини тақдим этган эди. iQOO 9 моделлари флагман даражадаги смартфонлар, V23 серияси эса ўрта тоифадаги мансуб қурилмалар ҳисобланади. 

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy S21 FE'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз 

vivo V23 Pro ўзгача смартфон. У ўз “укаси“га қараганда каттароқ дисплей, кучлироқ чип ва юқори резолюциядаги асосий камерага эга. Қурилмаларнинг бошқа техник жиҳатлари деярли бир хил. 

vivo V23 Pro'нинг техник жиҳатлари: 

> Корпус: 159.5х73.3х7.4мм, 171г; олд шиша, орқа панель шиша. 

> Дисплей: 6.56 дюймли AMOLED, 90Hz, HDR10+, 1080х2376 пиксел резолюция, 19.8:9 форма фактори, 398ppi зичлик. 

> Чипсет: MediaTek MT6893 Dimensity 1200 5G (6 nm): Саккиз ядроли (1x3.0 GHz Cortex-A78 & 3x2.6 GHz Cortex-A78 & 4x2.0 GHz Cortex-A55); Mali-G77 MC9. 

> Хотира: 8/128ГБ, 12/256ГБ. 

> ОТ/Дастурий таъминот: Android 12, FuntouchOS 12. 

> Камера: Асосий камера: 108МП, f/1.9, 26мм, 1/1.52“, 0.7µm PDAF; Ультракенг камера: 8МП, f/2.2, 120° кўриш бурчаги, 16мм, 1/4.0“, 1.12µm; Макро камера: 2МП, f/2.4. 

> Селфи камера: Асосий камера: 50МП, f/2.0, АФ; Ультракенг камера: 8МП, f/2.3, 105 кўриш бурчаги. 

> Видео ёзув: Асосий камера: 4К@30 кадр/сек, [email protected] кадр/сек, gyro-EIS; Селфи камера: 4К@30 кадр/сек, [email protected] кадр/сек. 

> Аккумулятор: 4,300 мАс; Fast Charging 44W, 1-63% - 30 дақиқада (рекламага кўра). 

> Бошқа: Бармоқ изи сканери (экран остида, оптик); Орқа панелнинг ўз рангини ўзгартириш имконияти. 

Қурилмаларнинг кўриниши бир-бирига ўхшаса-да, уларнинг дизайнида бир неча фарқ бор. Икки смартфоннинг орқа панели ва ундаги камера модули бир-бирига жуда ўхшаш, бироқ Pro моделнинг четлари ром томонга бироз қайрилган. Оддий модель ясси дисплей ва ясси орқа панелга эга. 

Фото: GSMArena

Икки қурилманинг Sunshine Gold  ранги қуёш ёки ёруғлик нурида ўз ранг тусини ўзгартира олади. Шунингдек, смартфонларнинг олд томонида иккита селфи камера жойлашган. Уларнинг бири 50МП асосий камера, иккинчиси эса 8МП ультракенг камера. Селфи камера 4К форматда видеога олиши мумкин. 

Қадоқ таркиби 

vivo V23 Pro'нинг қутисида барча керакли аксессуарлар бор. Қадоқ таркибидан смартфон билан бирга 44 ваттлик қувватлаш адаптери, USB-C кабели, қурилма ҳимояси учун шаффоф ғилаоф, USB-C қулоқчинлари ҳамда аудио жек учун махсус улагич ўрин олган. 

Фото: GSMArena

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy M52 5G'нинг техник ва қадоқ таркиби билан танишамиз