vivo v23e 5G тақдим этилди

vivo v23e 5G тақдим этилди

Кеча vivo V23e 5G'нинг расмий тақдимот намойиши бўйлиб ўтди. 400 доллар эвазига, смартфон Dimensity 810 чипи, OLED дисплейи ҳамда яхши даражадаги камераларни тақдим этади. 

Смартфон 6.44 дюймли OLED дисплейига эга бўлиб, дисплей юқори қисмида 44МП томчисимон селфи камера жойлашган. 

Орқа панелидаги камера модулидан 50МП асосий камера, 8МП ультракенг камера, 2МП макро камера ўрин олган. 

Қурилмад 4,050 мАс сиғимли аккумулятор билан жиҳозланган бўлиб, у 45 ватт қувватлаш технологиясини қўллаб-қувватлайди. Қувватлаш адаптери қадоқ таркибидан ўрин олган. 

8/128ГБ хотира ҳажмига эга бўлган V23e'нинг нархи 392 долларни ташкил қилади. Смартфоннинг Black ҳамда “Sunshine Coast“ (пушти ҳамда кўк ранг градиенти) рангларида сотувга чиқади. 

ЎҚИНГ: Xiaomi компанияси кичик ҳажмдаги Xiaomi 12X смартфонини тақдим этмоқчи 

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!