Vivo V5 ва Vivo V5 Plus 20 МПли селфикамера билан жиҳозланади

Vivo V5 ва Vivo V5 Plus 20 МПли селфикамера билан жиҳозланади

GSM Arena ресурсининг маълум қилишича, тақдим этилиши кутилаётган  Vivo V5 ва Vivo V5 Plus смартфонларига юқори аниқликдаги селфикамера ўрнатилади. Моделлардаги селфикамеранинг аниқлиги 20 МПни ташкил қилиши кутилмоқда.

Бундай қурилмалар, биринчи навбатда, селфи ишқибозларини қизиқтириши турган гап.

Vivo V5 ва Vivo V5 Plus Android 7.0 дастурида ишлайди. Vivo V5 модели 5,5 дюймли HD экран, саккиз ядроли Snapdragon 652 процессори, LTE модуль, 4 ГБ оператив ва 32 ГБ доимий хотира билан таъминланади. Моделга 13 МПли асосий камера ўрнатилиб, у сиғими 3000 мА/ст бўлган батареядан қувватланади.

gsmarena_003

Ҳозирча Vivo V5 Plus’га тегишли техник параметрларга аниқлик киритилмаган. Бироқ трендга кўра у янада йирикроқ экранга эга бўлишини тахмин қилиш мумкин. Бундан ташқари, экраннинг аниқлик формати ҳам юқори бўлиши истисно қилинмаяпти.

Моделларнинг тақдимоти тез кунда бўлиб ўтиши мумкин.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.