Vivo X Flip'ни қўя туринг, Galaxy Z Flip 5 ундан ҳам катта ташқи экранга эга бўлади!

Vivo X Flip'ни қўя туринг, Galaxy Z Flip 5 ундан ҳам катта ташқи экранга эга бўлади!

Samsung ўзининг Galaxy Z Fold, айниқса, Galaxy Z Flip сериясидаги букланадиган смартфонлари билан букламафонлар бозорини оммалаштирган бўлса-да, эндиликда унинг рақобатчилари анча кўпайиб қолган. Хусусан, Oppo яқинда ўзининг Find N2 Flip букламафонини Galaxy Z Flip 4 га қараганда анча катта ташқи дисплей билан чиқарган бўлса, эндиликда Vivo ҳам ўзининг ана шундай рақобатчисини тайёрламоқда. Бироқ Samsung ҳам анойилардан эмас ва унинг янги авлод Galaxy Z Flip букламафони уларникидан каттароқ ташқи дисплейга эга бўлади.

SamMobile нашри ўз манбаларига асосланган ҳолда тайёрланган Galaxy Z Flip 5 моделининг концепт суратини улашди. Гарчи концепт бўлса ҳам, у "юқори аниқликда тўғри" эканлиги таъкидланмоқда ва ундан биз янги Galaxy Flip қандай катта экранга бўлишини билиб олишимиз мумкин.

Айтиш керакки, сиз Galaxy Z Flip 5 ташқи экрани қанчалик катта бўлишини бир қарашда билиб оласиз, чунки у ҳозирги Galaxy Z Flip 4 моделидаги 1.9 дюймли ташқи экраннинг деярли иккитасидек келади. Маълум бўлишича, Z Flip 5 орқа экрани 3.4 дюйм ўлчамда бўлади. У смартфоннинг иккилик камералари атрофидаги жойдан ташқари унинг иккинчи ярмининг деярли барча майдонини эгаллаб олган.

Таъкидлаш жоизки, Galaxy Z Flip 5 ташқи экрани Motorola бу йил тақдим қилиши кутилаётган Razr 2023 ни ҳам эслатиб юборади, фақат янги Razr букламафони ташқи экрани орқа камералар атрофини ҳам ўраб туриши миш-миш қилинган эди.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.