vivo X Fold+ расман тақдим этилди

vivo X Fold+ расман тақдим этилди

Янги чипсет ҳамда янгича рангга эга бўлган vivo X Fold Х+ букламафони расман тақдим этилди. Қурилмадаги Snapdragon 8+ Gen1 чипи аввалги авлодга қараганда 30% камроқ қувват сарфлаши билан бир қаторда унинг унумдорлик даражаси 10% га ошган. 

Чипдан ташқари смартфоннинг аккумулятор ҳам яхшиланган. Plus модель 4,730 мАс сиғимли аккумулятор билан жиҳозланган (аввалги моделда 4,600 мАс). vivo X модели билан таққослаганда янги букламафонда икки соат кўпроқ видео томоша қилиш мумкин. 

Қувватлаш тезлиги 80 ваттга ошган. Энди 35 дақиқа ичида қурилмани тўлиқ қувватлаш мумкин. Биринчи авлод X Fold модели қутисида ҳам 80 ваттлик қуввлаш адаптери бўлар эди. У ҳам тахминан 40 дақиқада тўлиқ қувватлади. Демак, қувватлаш тезлиги бўйича катта ўзгариш бўлмаган бўлса, симсиз қуввлашда ҳеч қандай ўсиш бўлмаган - 50 ватт.

Янги модель биринчи авлод каби ўта юпқа ойнали 8 дюйм ҳажмдаги дисплей билан жиҳозланган. Дисплей LTPO турига мансуб бўлиб, у 1-120 гертс частоталарга ўтган ҳолда ишлайди. Иккала модель ҳам 6.53 дюймли ташқи дисплейга эга. Ундан ультра товушли бармоқ изи сканери ўрин олган. 

Смартфонга ўрнатилган механизм турли хил бурчак даражаларида очилиши мумкин. Бу мультимедиа ҳамда видео қўнғироқлар учун жуда фойдали ҳисобланади. Компания, шунингдек, динамиклар сифатини ҳам яхшилади. Энди овоз анча баланд ва аниқ эшитилади. 

Орқа панелдан 50МП асосий камера (1/1.57” GN5 сенсор, 1.0µm, f/1.75, OIS), 48МП ультракенг камера (114 градус бурчакли), 12МП телефото ҳамда 5х оптик зумли 8МП перископ камера (OIS, 60х рақамли зум) ўрин олган. 

Букламафон янги рангда тақдим этилган бўлиб, у Huaxia Red деб номланади. Унинг орқа панель сунъий чарм билан қопланган. Қизилдан ташқари, қурилманинг ҳаворанг ҳамда қора ранглари ҳам бор. Одатда vivo ғилоф рангини смартфон рангига мослаштиради. Аммо ушбу ғилофларни қўшимча маблағ эвазига сотиб олиш керак бўлади. Қурилмага олдиндан буюртма берган омадли харидорлар эса уни бонус сифатида қўлга киритишлари мумкин. 

vivo X Fold+ моделига олдиндан буюртма бериш кечадан бошланди. Қурилма 29 сентябрдан сотувга чиқади. Унинг нархи қуйидагича:

12/256ГБ - 1400 доллар

12/512ГБ - 1540 доллар.

ЎҚИНГ: Apple янги iPad ва MacBook Pro'ларни ортиқча дабдабаларсиз тақдим қилиши мумкин 

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.