Vivo X23: тақдимотнинг расмий анонси ва «жонли» суратлар!

  •   DiMaX
  •  1836
  •  28.08.2018 17:27

Vivo X23: тақдимотнинг расмий анонси ва «жонли» суратлар!

Бармоқ изи сканери бевосита экранга ўрнатилган илк смартфонни тақдим этган компания шундай хусусиятли яна битта – Vivo X23 моделини ҳам тайёрлагани ҳақида хабар берганмиз. Бугун ишлаб чиқарувчи унинг расмий намойиш санасини ҳам эълон қилди.

ЎҚИНГ: Vivo X23: навбатдаги мўъжизавий флагман расмий «жонли» видео ва суратда

Vivo X23 модели ромсиз экранининг тепасида «томчисимон» ўйиққа ҳамда жуфт модулли бош камерага эга эканлиги билан ҳам аҳамиятли. Компаниянинг расман маълум қилишича, уни 6 сентябр куни Пекинда, маҳаллий вақт билан соат 19:30 да бошланадиган махсус тадбирда тақдим этишади.

Шу билан бирга, бугун мазкур смартфоннинг «жонли» расмлари ҳам интернетга чиқиб кетган. Улардан англашиладики, Vivo X23 ноодатий тўқ мовий рангли шиша корпусга эга.

Экранидаги маълумотларга қараганда, мазкур флагман саккиз ядроли Snapdragon 670 процессори базасида, Funtouch OS график қобиғидаги  Android 8.1 Oreo операцион тизим талқини бошқаруви остида ишлайди.

ЎҚИНГ: Сенсорли экранга эга Vivo X23 флагмани тақдимотдан аввал расман намойиш этилди – унга ҳозироқ буюртма бериш мумкин!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!