Vivo X25, Oppo R19 ва Xiaomi Mi 9 SE учун Snapdragon 712 процессори намойиш қилинди

  •   DiMaX
  •  476
  •  08.02.2019 15:39

Vivo X25, Oppo R19 ва Xiaomi Mi 9 SE учун Snapdragon 712 процессори намойиш қилинди

Кеча Qualcomm компанияси ўзининг янги маҳсулотини расман тақдим этди. Бу – ўрта нархли смартфонларга мўлжалланган якка кристалли Snapdragon 712 процессоридир.

ЎҚИНГ: Ниҳоят, Infinity-O дисплейли илк смартфон – Galaxy A8s ҳам тақдим қилинди: уч модулли камера ва Snapdragon 710 чипли!

Snapdragon 712 чипи тезкор қувватлашнинг Quick Charge 4+ технологиясини қўллаб-қувватлайди, шунингдек  Bluetooth орқали овозни янада яхшироқ узатишга имкон беради. У 10 нанометрлик технологик жараёнга асосланган бўлиб, саккизта Kryo 360 ядроси ҳамда Adreno 616 график тезлатгичидан иборат.

Янги процессор самарадорлиги аввалги моделдаги – Snapdragon 710 чипидан кўра 10 фоизга юқорироқ. Мана, бу икки процессорнинг солиштирма хусусиятларига назар соламиз:

Манбаларга кўра, ушбу процессор 220 дан 370 долларгача нархдаги смартфонларнинг «электрон юраги» бўла олади. Гарчи унинг тақдимотида айнан қайси моделларда қўлланиши айтилмаган бўлса-да, инсайдерлар яқин орада намойиш этиладиган Xiaomi Mi 9 SE, Oppo R19, Vivo X25 ва бошқа айрим ўрта нархли смартфонлар ҳамда планшетлар айни шу Snapdragon 712 чипи билан қуролланишини айтишмоқда.

ЎҚИНГ: Ҳали тақдим этилмаган Vivo V15 Pro «жонли» видеода: 48 МПлик уч модулли камера, корпусдан чиқувчи 32 МПлик олд камера!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.