Vivo X50 триоси тақдим этилди: стабилизаторли камерага эга илк смартфонлар (+видео)

  •   DiMaX
  •  6548
  •  02.06.2020 11:55

Vivo X50 триоси тақдим этилди: стабилизаторли камерага эга илк смартфонлар (+видео)

Бошқаларда учрамайдиган инновацияларни дадил қўллаши билан танилган хитойлик компания Vivo X50 туркуми смартфонларини тайёрлагани ҳақида ёзгандик. Кеча – 1 июнь куни уларнинг тақдимоти онлайн форматда бўлиб ўтди; нарх ва хусусиятлари эълон қилинди.

ЎҚИНГ: Энг зўр процессорли энг арзон 5G-флагман мутлақ рекорд ўрнатди!

Мазкур туркумга стандарт Vivo X50 ҳамда Vivo X50 Pro моделларидан ташқари, янада илғор – Vivo X50 Pro+ флагмани ҳам кирган. Булар – камеранинг ўзига стабилизатор жорий этилган дунёдаги биринчи смартфонлардир. Яъни, расмга ва видеога олиш жараёнида камера матрицаси турли ўқлар бўйича 3 даражагача қимирлайди – худди тирик жонзодларнинг кўзи атрофга аланглагани каби.

Vivo вакилларининг таъкидлашича, бундай ечим анъанавий – оптик барқарорлаштириш (OIS) тизимига нисбатан 300 фоизлик силлиқликни таъминлай олади.

Ҳар учала модел бешинчи авлод уяли алоқа тармоғини қўллаб-қувватлашидан ташқари, барчаси NFC чипига ҳам эга, дактилоскоплари эса экранга жойланган. Уларнинг техник хусусиятларини қуйидаги жадвалда ўзаро таққослаймиз:

Vivo X50 шу йилнинг 6 июнидан сотувга чиқади, унинг 8/128 гигабайтлиги 490 доллар, 8/256 гигабайтлигига эса 546 доллар нарх белгиланган. Vivo X50 Pro моделининг 8/128 ва 8/256 гигабайтлик вариантлари тегишлича 602 ва 658 доллардан, 12 июнь куни савдога қўйилади. Энг илғор Vivo X50 Pro Plus эса июлдагина сотила бошлайди, унинг 8/128 гигабайтлиги 700 доллар, 8/256 гигабайтлиги 770 доллар, 12/256 гигабайтлиги эса 840 доллар туради. Vivo X50 Pro+ модели чармдан ишланган орқа қопқоқли версияда ҳам чиқарилади, унинг нархи ҳозирча номаълум.

ЎҚИНГ: Реал тестда энг тезкор ТОП-10 смартфонни аниқлашди!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.