vivo X60 Pro+ нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

vivo X60 Pro+ нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

X60 Pro+ қурилмаси vivo тақдим қилаётган энг юқори даражадаги смартфон ҳисобланади. Смартфон Zeiss брендли тўртта камера, юқори тоифа процессори, чиройли AMOLED дисплей ва чармсифат қопламали корпусга эга.

ЎҚИНГ: vivo X60 Pro'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Камера X60 Pro+ нинг энг кучли жиҳати ҳисобланади. Тўртала камеранинг ҳар бири бирор муҳим хусусиятга эга.

2021 йилги флагманлар анъанасига содиқ қолган ҳолда, X60 Pro+ Snapdragon 888 чипи билан жиҳозланган. Қўш-қайрилма AMOLED дисплейни эса Samsung таъминлаб берган.

vivo X60 Pro+ нинг техник жиҳатлари:

> Корпус: 158.6х73.4х9.1 мм, 191 г; олд панель шишадан, орқа панель эко-чармдан, ром алюминийдан ишланган.

> Дисплей: 6.56" Super AMOLED, 120Hz, HDR10+, 1300 нит (макс.), 1080х2376p резолюция, 19.8:9 форма фактори, 398ppi зичлик.

> Чипсет: Qualcomm SM8350 Snapdragon 888 5G (5 nm): саккиз ядроли (1x2.84 GHz Kryo 680 & 3x2.42 GHz Kryo 680 & 4x1.80 GHz Kryo 680; Adreno 660.

> Хотира: 128GB 8GB RAM, 256GB 12GB RAM; UFS 3.1

> ОТ/Дастурий таъминот: Android 11, Funtouch 11.1 (Глобал), OriginOS 1.0 (Хитой версия).

> Орқа камера: •Кенг (асосий): 50 МП, f/1.6, 1/1.31", 1.2µм, қўш-пиксел PDAF, лазерли AF, OIS; •Ультракенг бурчакли: 48 МП, 114˚, 1/2.0", 0.8µм, карданали барқарорлаштириш; •Телефото: 32 МП, f/2.1, 50 мм, 1/2.8", 0.8µм, PDAF, 2х оптик зум; •Телефото: 8 МП, f/3.4, 125 мм, 1/4.0", PDAF, OIS, 5х оптик зум.

> Олд камера: 32 МП, f/2.5, 26 мм (кенг), 1/2.8", 0.8µм.

> Видео ёзув:Орқа камера: [email protected] кадр/сек., [email protected]/60 кадр/сек., [email protected]/60 кадр/сек., гиро-EIS, HDR10+; •Олд камера: [email protected] кадр/сек., [email protected] кадр/сек.

> Бошқа: бармоқ изи сканери (экран остида, оптик); NFC.

Қадоқ таркиби
X60 Pro+ қурилмаси X60 Pro модели билан айни бир хил, премиум кўринишли, тўқ қора қадоқда сотилади.

Қадоқ ичидан 55 Вт лик қувватлагич, USB-A га USB-C кабели, 3.5 мм қулоқчин, USB-C га 3.5 мм лик адаптер ва ҳимоя ғилофи ўрин эгаллаган.

ЎҚИНГ: vivo V20 Pro 5G'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!