vivo X60 Pro'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

vivo X60 Pro'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

vivo X60 Pro смартфони юқори синфга мансуб бўлиб, Snapdragon 888 платформасидан бир поғона пастда турувчи Snapdragon 870 чипида ишлайди. Қурилмага 120Hz частотали 6.56 дюйм диагоналга эга AMOLED дисплей ўрнатилган. Орқа панелдан учта камерали модул ўрин эгаллаган.

ЎҚИНГ: vivo V20 Pro 5G'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Ушбу смартфонни Хитой учун чиқарилган X60 Pro модели билан адаштирмаслик керак. Хитой учун чиқарилган талқин перископ камера ва Exynos чипига эга. Шунингдек, X60 Pro+ модели ҳам мавжуд бўлиб, ушбу девайсга ҳам перископ камера ва Snapdragon 888 чипи қўйилган.

vivo X60 Pro'нинг техник жиҳатлари:

> Корпус: 158.6х73.2х7.6 мм, 179 г; олд ва орқа панелда Gorilla Glass 6 шишаси, алюминий ром.

> Дисплей: 6.56" AMOLED, 120Hz, HDR10+, 1080х2376p резолюция, 19.8:9 форма фактори, 398ppi зичлик.

> Чипсет: Qualcomm SM8250-AC Snapdragon 870 5G (7 nm): саккиз ядроли (1x3.2 GHz Kryo 585 & 3x2.42 GHz Kryo 585 & 4x1.80 GHz Kryo 585); Adreno 650.

> Хотира: 256ГБ 12ГБ RAM; UFS 3.1.

> ОТ/Дастурий таъминот: Android 11, Funtouch 11.1.

> Орқа камера: •Кенг (асосий): 48 МП, f/1.5, 26 мм, 1/2.0", 0.8µм, PDAF, карданали барқарорлаштириш; •Телефото: 13 МП, f/2.5, 50 мм, 1/2.8", 0.8µм, PDAF, 2х оптик зум; •Ультракенг: 13 МП, f/2.2, 120˚, 16 мм.

> Олд cамера: 32 МП, f/2.5, 26 мм (кенг), 1/2.8“, 0.8µм.

> Видео ёзув: •Орқа камера: [email protected]/60 кадр/сек., [email protected]/60 кадр/сек., гиро-EIS; •Олд камера: [email protected] кадр/сек.

> Аккумулятор: 4,200 мАс; 33 Вт да тезкор қувватланиш.

> Бошқа: бармоқ изи сканери (экран остида, оптик); NFC.

> Нархи: 7 749 000 сўм (12/256GB Shimmer Blue)

Қадоқ таркиби
X60 Pro смартфони бошқа премиум смартфонлардан кўра ҳашаматлироқ қадоқда сотилади. Кўк қути устига модель номи, камера тасвири ва Zeiss компанияси логотипи туширилган.

vivo'дан кутганимиздек, қадоқ ичида ҳеч қандай камчилик йўқ. Қути ичидан 3.5 мм қулоқчин, 3.5 мм га USB-C адаптер, қувватлагич ва USB-A-to-USB-C кабели ўрин эгаллаган.

ЎҚИНГ: Дунё бўйича энг қудратли Android-флагманлар (AnTuTu рейтинги, 2021 йил март)

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!