Vivo X7 Obsidian Black Edition – iPhone7 Jet Black услубидаги Android

Vivo X7 Obsidian Black Edition – iPhone7 Jet Black услубидаги Android

Шу ойнинг бошида АҚШда тақдим этилган Apple iPhone7 ва Apple iPhone7 Plus, шубҳасиз, катта шов-шувларга сабаб бўлди. Айниқса моделлрнинг Jet Black (ёки “қора оникс”) ранги мухлислар томонидан илиқ кутиб олинди. Ушбу модификациядаги моделлар тўққиз босқичли анодлаш ва альюминий полировкасидан ўтганлиги сабабли ўзига хос қора рангга киради: натижада металл корпус ташқи тарафдан ойнаванд кўринишга келади. Албатта, бундай янгилик хитойлик шоввозларнинг эътиборидан четда қолмади ва Хитойнинг Vivo компанияси iPhone7 Jet Black услубидаги илк Android смартфонни оммага намойиш этди. Кутиб олинг Vivo X7 Obsidian Black Edition.

vivo_iphone_7_02

Техник параметрлари бўйича X7 Obsidian Black Edition шу йилнинг июль ойида чиқарилган стандарт сериядаги X7 моделидан фарқ қилмайди. X7 Obsidian Black Edition Snapdragon 652 процессорида ишлайди, 4 ГБ тезкор ва 64/128 ГБ доимий хотирага эга, унга 16 МПли асосий камера ўрнатилган. Смартфон 5,2 дюймли Full HD аниқлигидаги дисплей ва 3000 мА/ст сиғимли батарея билан таъминланган.

vivo_iphone_7_03

Vivo X7 Obsidian Black Edition 26-сентябр куни Хитойда сотувга чиқарилади. Нархи – 419 доллар.

 

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!