vivo X70 серияси смартфонларининг тўлиқ техник жиҳатлари маълум бўлди

vivo X70 серияси смартфонларининг тўлиқ техник жиҳатлари маълум бўлди

vivo X70 серияси 9 сентябрь куни тақдим этилади. Смартфонларнинг тахминий техник жиҳатлари ҳақидаги маълумотлар интернет саҳифларида бериб бориляпти.

Тақдимот яқин, аммо China Telecom тасодифан смартфонларнинг техник жиҳатларини ўз веб-сайтида эълон қилиб юборди. Шунингдек, саҳифада Pro талқиннинг рендерларини кўриш мумкин.

vivo X сериядаги смартфонлар доимо флагман даражадаги камераларга эга бўлади. Бу йилги смартфонлар ҳам ZEISS компаниясининг камералари билан жиҳозланган. Камералар модулида 50МП асосий камера, 12МП ультракенг камера ҳамда 12МП портрет, 8МП телефото камералар жойлашган.

9 сентябрда барча смартфонлар тақдим этилади, шунда уларнинг нархи ҳам маълум бўлади.

ЎҚИНГ: Агар у дисплей бўлмаса, унда нима? vivo асосий камера ёнида катта дисплейи бўлган X70 Pro+ флагманиннинг суратларини тақдим этди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!