vivo X80 Pro смартфони Geekbench ва AnTuTu'да тестдан ўтди

vivo X80 Pro смартфони Geekbench ва AnTuTu'да тестдан ўтди

Янги vivo смартфони бир неча бенчмаркларда ажойиб натижани қайд этди. V2186A модель рақамидаги қурилма Dimensity 9000 чипи билан жиҳозланган. 

Аввалги vivo X70 Pro модели Dimensity 1200 чипга эга эканлигини ҳисобга оласак, қуйидаги натижалар vivo X80 Pro смартфонига тегишли. 

AnTuTu'да қурилма умумий 1,072,221 баллни қўлга киритган. Таққолаш учун, Exynos 2200 чипи билан жиҳозланган Galaxy S22 Ultra смартфони 968,359 балл тўплаган эди. 

GeekBench'да vivo смартфони бир ядроли тестда 1248 балл, кўп ядроли тестда эса 4191 баллни қўлга киритган. Ушбу натижалар ҳам Exynos 2200 чипи қайд этган натижалардан юқорироқ ҳисобланади. 

Шунингдек, AnTuTu бенчмарки қурилма Android 12 операцион тизимида ишлаши ҳамда 12/512ГБ хотира, 120Hz янгиланиш частотасида ишловчи дисплейга эга эканлигини кўрсатиб берди. 

ЎҚИНГ: Янги iPhone моделларида ҳам бармоқ изи сканери бўлмайди 

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!