vivo X80 Pro'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

vivo X80 Pro'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Plus номи йўқ бўлган бўлиши мумкин, лекин бу сизни алдаб қўймасин – vivo X80 Pro ўтган йилги X70 Pro+ моделининг янги авлоди ҳисобланади. Аслини олганда, бу компаниянинг энг зўр камерафонидир. Шунингдек, қурилманинг бошқа техник кўрсаткичлари ҳам анча яхшиланган. 

Юқори даражадаги чипсет ва дисплей, қўшимча аккумулятор сиғими ҳамда ўзгача дизайн - буларнинг барчаси янги X80 Pro моделида мужассамлашган. 

vivo смартфонлари баъзи ҳолларда чалкашликларга сабаб бўлади, чунки Хитойда ва халқаро бозор учун ишлаб чиқариладиган версиялар ўртасида кўпинча фарқлар бўлади. 

X80 Pro моделида ҳам шундай. Иккала версия ҳам Android 12 операцион тизимида ишлайди. Аммо Хитой ва глобал версиялар турли график қобиғга эга бўлади. Хитой учун ColorOS бўлса, халқаро бозор учун FuntouchOS тизими. Бу йилдан эса чипсетда ҳам фарқлар пайдо бўлди. Хитой версия Dimensity 9000, глобал версия Snapdragon 8 Gen1 чипи билан жиҳозланди. 

Фото: GSMArena 

Смартфонга Samsung компанияси томонидан ишлаб чиқилган сенсор асосий камера сифатида ўрнатилган. Икки телефото камера эса гимбал стабилизацияга эга бўлди. Аммо телефото камерада неча қандай стабилизация функцияси йўқ. 8МП перископ ва 32МП селфи камералар ўзгаришсиз қолган. 

Смартфон икки томонга қайрилган QHD резолюциядаги дисплей билан жиҳозланган. У адаптив янгиланиш частотасига эга бўлиб, 1-120 гертс частоталарга алмашган ҳолда ишлаши мумкин. Экран остидаги бармоқ изи сканерининг майдони анча катталашди. Йил бошида бундай катта ўқиш майдонига эга бўлган бармоқ изи сканерини iQOO 9 Pro смартфонида учратган эдик. 

Қурилманинг аккумулятор сиғими 4,500 мАс дан 4,700 мАс га ошди. Кичик ижобий ўзгариш. Шунингдек, қуввлаш тезлиги 66 ваттдан 80 ваттга ошди. Бу эса сезиларли ўзгариш. 

vivo X80 Pro'нинг техник жиҳатлари: 

> Корпус: 164.6х75.3х9.1мм, 215г; олд панель шиша, орқа панель шиша, алюминий ром; IP68 стандарти . 

> Дисплей: 6.78 дюймли LTPO3 АМОЛEД, 120 гертс, HDR10+, 1500 нит ёрқинлик (максимал), 1440х3200 пиксел резолюция, 20:9 форма фактори, 517ppi зичлик. 

> Чипсет: Qualcomm SM8450 Snapdragon 8 Gen 1 (4 nm): Саккиз ядроли (1x3.00 GHz Cortex-X2 & 3x2.40 GHz Cortex-A710 & 4x1.70 GHz Cortex-A510); Adreno 730. 

> Хотира: 12/256ГБ; UFS 3.1. 

> ОТ/Дастурий таъминот: Android 12, Funtouch 12 (Глобал). 

> Камера: Асосий камера: 50 МП, f/1.6, 1/1.3“, PDAF, Лазер АФ, OIS; Ультракенг камера: 48 МП, f/2.2, 114˚, 1/2.0“, АФ; Телефото камера: 12 МП, f/1.9, 50мм, 1/2.93“, 1.22µm, Қўш пиксел PDAF, 2х оптик зум, гимбал OIS; Телефото камера: 8 МП, f/3.4, 1/4.4“, 1.0µm, PDAF, OIS, 5х оптик зум. 

> Селфи камера: 32 МП, f/2.5, 26мм (кенг), 1/2.8“, 0.8µm. 

> Видео ёзув: Асосий камера: 8К, 4К@30/60 кадр/сек, [email protected]/60 кадр/сек, gyro-EIS; Селфи камера: 4К@30 кадр/сек, [email protected] кадр/сек. 

> Аккумулятор: 4,700 мАс; 80 ватт тезкор қувватлаш технологияси, 100% - 38 дақиқада (рекламага кўра), 50 ватт симсиз қувватланиш имконияти, 100% - 50 дақиқада (рекламага кўра), ўзидан қувват бериш имконияти. 

> Бошқа: Бармоқ изи сканери (экран остида, ультра товушли); NFC; инфрақизил порт. 

Қадоқ таркиби 

X80 Pro аввалги премиум vivo смартфонлар каби анъанавий қалин текстурали картондан ясалган катта квадрат қутида келади. Қути кулранг-кўкиш рангда бўлиб, унинг қалинлиги аввалги моделларнинг қутисига қараганда бироз қисқарган. 

Фото: GSMArena 

Қути ичида смартфон билан бирга 80 ваттлик қувватлаш адаптери, USB-C кабели, сунъий чармдан ясалган ғилоф ва қулоқчин бўлади. vivo ўз харидорларини керакли аксессуарлар билан таъминлаб келмоқда. Бошқа компаниялар, хусусан, Apple ва Samsung аллақачон қулоқчин ва қуввлаш адаптерини смартфонлар қутисидан олиб ташлаган. 

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy A33 5G'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз 

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!