Vivo Xplay 7: ёрқин ва инновацион девайс!

Vivo Xplay 7: ёрқин ва инновацион девайс!

Смартфон бозорида дисплейлари кенгайиб, ромлари тобора юпқалашиб, ҳошиялари йўқ бўлиб бораётган мобил алоқа воситалари сони тобора кўпайиб бормоқда. Улар орасида ромдан тўлиқ холи бўлган бирорта ҳам смартфон йўқ. Ва, бу борада "пойга" қизғин давом этмоқда.

Олд панели тўлиқ экранга айланган мобил алоқа воситалари тақдим қилинишига оз қолди. Бу борада ғолиб брендлар орасида Vivo ҳам бўлади ва унинг ижодига мансуб "Xiaomi Mi Mix 2" жаҳондаги илк тўлиқ ромсиз девайс бўлиши мумкин.



Кеча интернет тармоғида Vivo брендининг бу девайси акс этган суратлар тарқалди. Суратларга кўра, смартфоннинг учта томони имкон қадар минимал даражадаги ромларга эга бўлган.

Бу девайс олд панелининг 95% қисми экрандан иборат бўлган. Ва, унинг дисплейида виртуал бармоқ изи сканери жойлаштирилган.

Vivo Xplay 7 моделининг 10 гигабайтли тезкор хотирага эга жаҳондаги илк смартфон бўлиши кутилмоқда. Бу эса бренд мухлислари орасидаги фанатизмни янада кучайтиради.

Маълумотларга кўра, Vivo Xplay 7 ҳар жиҳатдан энг яхши жиҳатларга эга бўлади: 4К сиғимли OLED-матрица, Snapdragon 845 процессори, 256/512 Гб доимий хотира ва 4 карралик яқинлаштириш функциясига эга бўлган қўш сенсорли бош камера!

Vivo Xplay 7 моделининг шу йилнинг баҳорида тақдим қилиниши кутилмоқда.