vivo Y55 5G смартфони тақдим этилди

vivo Y55 5G смартфони тақдим этилди

Ўтган ойда vivo компанияси 6,000 мАс сиғимли аккумуляторга эга бўлган Y55s 5G смартфонини тақдим этган эди. 

Энди компания Y55 5G моделини сотувга чиқарди. Қурилма Y55s модели каби FHD+ резолюциядаги 6.58 дюймли LCD дисплейи ва 8МП селфи камерага эга, бироқ унга 5,000 мАс сиғимли аккумулятор ўрнатилган. 

Орқа панелдаги камера модулидан 50МП асосий камера, 2МП макро камера ва 2МП сатҳ камера ўрин олган. Қурилма Dimensity 700 чипида ишлайди, шунингдек, у 4ГБ тезкор ва 128ГБ доимий хотирага эга. 

Y55s 5G смартфони Android 11 операцион тизимига асосланган FuntouchOS 12 график қобиғида ишлайди. 

5,000 мАс сиғимли аккумулятор 18 ваттда қувватланади. Смартфон қора ва кўк рангларда тақдим этди. Унинг нархи 290 долларни ташкил қилади. 

ЎҚИНГ: Барча iPhone 14 моделлари 120Hz янгиланиш частотасида ишловчи дисплей билан жиҳозланади 

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.