Vivo'нинг навбатдаги флагман смартфонлари қачон тақдим қилиниши маълум бўлди

Vivo'нинг навбатдаги флагман смартфонлари қачон тақдим қилиниши маълум бўлди

Интернетда Vivo компаниясининг ҳали тақдим қилмаган Х90 сериясидаги смартфонларнинг видеолари тарқатиб юборилди. Маълум бўлишича, янги қаторда Х90, Х90 Pro ва Х90 Pro+ моделлари бўлади. Weibo ижтимоий тармоқларида пайдо бўлган видеоларда эса биз Vivo Х90 Pro+ моделининг дизайни билан танишишимиз мумкин бўлади.

Vivo Х90 Pro+ моделининг қизил рангли модели беихтиёр Vivo Х Fold+ букламафонини эслатиб юборади. Смартфоннинг Zeiss билан ҳамкорликдаги тўртлик камераси юмалоқ орол ичида жойлашган бўлса, LED чироқ орқа томоннинг ўнг юқори бурчагидан ўрин олган. Қолаверса, камера остида Xtreme Imagination сўзлари туширилган тасмани ҳам кўриш мумкин.

Миш-мишларга кўра, Vivo Х90+ модели ҳали тақдим қилинмаган Snapdragon 8 Gen 2 чипсети, 12ГБ оператив хотира билан Android 13'да ишлайди. Pro моделнинг ўзи эса Snapdragon 8+ Gen 1, оддий модел эса Dimensity 9200 билан жиҳозланиши мумкин.

Vivo ўзининг Х90 серияси 22 ноябрда TWS 3 сериясидаги симсиз қулоқчинлар билан Хитойда тақдим қилиши кутилмоқда. Айтиш керакки, смартфонлар учун тақдимотдан аввал, 14 ноябрдан бошлаб олдиндан буюртма бериш бошланади.

ЎҚИНГ: Realme 10 5G тақдим этилди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.