“ВКонтакте”да энг машҳур хэштеглар ўнлиги пайдо бўлди

“ВКонтакте”да энг машҳур хэштеглар ўнлиги пайдо бўлди

Россиянинг энг йирик ижтимоий тармоғи “Вконтакте”га “Долзарб мавзулар” бўлими қўшилди, унда энг машҳур хэштеглар ўнлиги бериб борилади. Бу хэштеглар ижтимоий тармоқда омма диққатини энг кўп тортган мавзуларни, фойдаланувчиларнинг муносабат-эътибори ва кайфиятини кўрсатади.

Ҳозирда ушбу функция фақат Россия Федерацияси фойдаланувчилари учун амал қилмоқда, бироқ маълум вақт ўтгач, қолган давлатлар фуқаролари учун ҳам бу хизмат кучга киради.

“ВКонтакте” ижтимоий тармоғи 2006 йилда Россияда ишга туширилган бўлиб, ҳозирда кунлик аудиторияси 60-70 млн аъзони ташкил этади. Жаҳоннинг кўплаб давлатларида 70дан ошиқ тилда юритилади.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!