«ВКонтакте»да 128 кишилик бепул видеоқўнғироқ ишга тушди: аккаунтингиз бўлиши ҳам шартмас!

  •   DiMaX
  •  391
  •  11.09.2020 12:57

«ВКонтакте»да 128 кишилик бепул видеоқўнғироқ ишга тушди: аккаунтингиз бўлиши ҳам шартмас!

Кейинги пайтларда бир қатор мессенжер ва ижтимоий тармоқлар гуруҳли видеоқўнғироқ функцияси жорий этилиб келаётир. Уларнинг сафига энди «ВКонтакте» ижтимоий тармоғи ҳам қўшилди.

ЎҚИНГ: Telegram’нинг Android, iOS ва десктоп версияси янгиланди: видеоқўнғироқ ва бошқа имкониятлар!

Айтиш керакки, VKontakte’да бир неча ой аввал олти нафаргача фойдаланувчи иштирокида видеочат ишлай бошлаган эди. Энди эса тармоқ дастурчилари мазкур функциянинг имкониятларини кенгайтиришди. Яъни, навбатдаги янгиланиш билан «ВКонтакте» тармоғида нақ 128 нафаргача киши битта видеоконференцияда қатнаша оладиган бўлди.

Унинг ижобий жиҳатлари кўп: аввало, бу хизмат буткул бепул. Қолаверса, видеоқўнғироқларнинг давомийлиги бўйича умуман чеклов йўқ. Шу билан бирга, видеоконференция иштирокчиларига экранни демонстрация қилиш имкони мавжуд.

Яна бир муҳим афзаллиги шундаки, «ВКонтакте» видеоконференциясида қатнашиш учун бу тармоқда аккаунтингиз бўлиши ҳам талаб этилмайди! Қўнғироқ ташкилотчиси видеосуҳбат ҳаволасини ўзига қулай бўлган исталган усулда керакли одамларга юбориши мумкин. Уни қабул қилган киши эса видеочатга қўшилиш учун ўз исмини кўрсатиши кифоя.

ЎҚИНГ: Zipcall орқали исталган браузерда видеоқўнғироқ қила оласиз – SMS-тасдиқлаш ёки регистрация ҳам шартмас!

Видеоконференция давомида гапираётган киши автоматик тарзда йирик планда кўрсатилади. Барча иштирокчилар кўрсатилган жадвалга ўтиб, улардан исталган бирини бош экранда маҳкамлаб қўйиш имкони бор.

Конференциянинг барча қатнашчилари ўз экранини кўрсатиш ва бирор нимани гапирмоқчи эканлигини англатиш учун «қўл кўтариш» опцияси тақдим этилган. Чатда ўзаро файл алмашиш ҳам мумкин.

«ВКонтакте» видеочатларига смартфон ёки ноутбукдан, қўшимча илова ўрнатмасдан уланиш мумкин. Лекин тармоқнинг мобил клиенти фойдаланувчиларига қўшимча функциялар, масалан – фонни алмаштириш каби имкониятлар ҳам тақдим этилади.

ЎҚИНГ: «Яндекс.Телемост» видеоқўнғироқ сервиси тақдим этилди – Zoom’нинг энди кераги йўқ!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.