Владимир Путин атиги 10 долларлик VR-шлем ёрдамида виртуал оламга саёҳат қилди (+видео)

  •   DiMaX
  •  533
  •  24.01.2019 11:47

Владимир Путин атиги 10 долларлик VR-шлем ёрдамида виртуал оламга саёҳат қилди (+видео)

Россия президенти кеча Москва давлат университетига ташриф буюриб, виртуал борлиқ шлемлари учун илова ишлаб чиққан талабалар билан учрашди. Путин замонавий технологиялар ривожини қўллаб-қувватласа-да, шахсан ўзи гаджетлардан унча фойдаланмайди.

ЎҚИНГ: Сир очилди: нега Путин умуман смартфон ишлатмайди?

Москва давлат университети талабалари ушбу ўқув даргоҳининг музейидаги экспонатларнинг уч ўлчамли моделларини яратишган ва уларни VR – виртуал реаллик (виртуал борлиқ) форматида томоша қилиш мумкин.

Президент мазкур илова билан VR-шлем орқали танишиб, экспонатларни томоша қилди. Бунда у интернет-дўконлардан атиги 10 долларга олиш мумкин бўлган Monster Vision VR Headset гарнитурасидан фойдаланган.

ЎҚИНГ: Путин билан кўришган роботни Tesla автопилоти уриб «ўлдирди» (+видео)

Қуйидаги видеолавҳада ушбу жараённи томоша қилишингиз мумкин:

Дарвоқе, Monster Vision VR Headset гарнитурасининг арзонлигига сабаб – унинг ўзида электрон қисм йўқ, балки фақатгина махсус оптикаси ҳамда смартфонни маҳкамлаш қисқичлари бор.

ЎҚИНГ: Путин Трампга совға қилган ЖЧ–2018 тўпининг ичидан қандай чип топишди?

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!