Водийда дўкондан 16 та телефон ўғирлаган 15 ёшли бола ушланди

  •   DiMaX
  •  784
  •  02.12.2020 13:27

Водийда дўкондан 16 та телефон ўғирлаган 15 ёшли бола ушланди

Наманган вилоятининг Поп туманида дўкондан 16 та телефон ўғирлаган 15 ёшли болага жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда ИИВ Тергов департаменти хабар бермоқда.

ЎҚИНГ: Ички ишлар вазирлиги: Telegram’да пул ишлайман деб, бор пулингиздан ҳам айрилманг! (+видео)

Маълум бўлишича, 12 октябрь куни номаълум шахс 20 ёшли Набижон Ф.га қарашли «Поп Гранд Кредит Савдо» корхонасининг Ғурумсарой филиали савдо дўконига эшик қулфини бузиш йўли билан ғайриқонуний равишда кирган. Растада бўлган жами 16 810 400 сўмлик турли русумдаги 16 дона телефон аппаратларини яширин равишда талон-торож қилиб, воқеа жойидан яширинган.

Ҳолат юзасидан Поп тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан 14 октябрь куни номаълум шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) 2-қисми «а, г» бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.

ЎҚИНГ: Атиги 6 долларлик телефонлардан «Huawei смартфонлари» ясаб, 25 доллардан сотган жиноий гуруҳ ушланди

Тергов-тезкор қидирув тадбирлари натижасида мазкур жиноятни вояга етмаган 15 ёшли О.Б. содир этилганлиги аниқланган ҳамда ундан ўғрилик йўли билан қўлга киритилган 16 дона уяли телефон аппарати ва эшик қулфини бузишда фойдаланган темир мих суғиргич ашёвий далил тариқасида процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.

Бола жиноят ишида айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиниб, унга нисбатан кузатув остига топшириш эҳтиёт чораси қўлланилган.

Жиноят иши 28 ноябрь куни айблов хулосаси билан суд муҳокамасига юборилган.

ЎҚИНГ: Telegram-каналда қизларнинг телефон рақами ва порнографик материаллар тарқатган шахс жазоланди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!