Водийдаги «Smart City» лойиҳасига 2 миллиард долларлик хорижий инвестиция киритилади

  •   DiMaX
  •  1152
  •  20.04.2019 12:52

Водийдаги «Smart City» лойиҳасига 2 миллиард долларлик хорижий инвестиция киритилади

Фарғона вилоятида Жанубий Кореялик ишбилармонлар билан ҳамкорликда «Ақлли шаҳар» қурилади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлигининг ахборот хизматига таяниб ЎзА хабар бермоқда.

ЎҚИНГ: Нурафшонда «ақлли шаҳар» сари илк қадамлар қўйилди

Хабарга кўра, мазкур лойиҳага Корея томонидан 800 миллион АҚШ долларидан кам бўлмаган инвестиция киритилиши кўзда тутилган. Лойиҳа ишга тушгач, келажакда кўплаб инвесторларни жалб қилиш имкониятлари пайдо бўлади. Чунки бу ҳудуд илғор корейс эркин иқтисодий зоналари стандартларига мувофиқ шакллантирилади.

«Чхонг-хэ Инжиниринг» компанияси вакиллари Фарғона вилоятига ташриф буюриб, вилоят ҳокимлиги билан эркин иқтисодий зона ва «Ақлли шаҳар» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари бўйича меморандум имзоланди.

Унга кўра, Учкўприк туманида 250 гектар майдонда «Ақлли шаҳар» лойиҳаси амалга оширилиши кўзда тутилган. Меморандумда ҳудудларнинг тақсимланиши, Smart Core, яъни бизнес марказлаштирилиши, маъмурият, юқори технологияли индустрия, R&DPlaza – АТ водийси, олий маълумот, шунингдек, яшаш ҳудудларининг марказлаштирилиши, аҳолини жойлаштириш ва чет элликлар оқими каби масалалар ўз аксини топган. Ақлли шаҳар қурилганидан сўнг янги инвесторларни жалб қилиш ҳисобига 2 миллиард долларлик тўғридан-тўғри хорижий инвестиция киритилиши режалаштирилган.

Айни пайтда Фарғона шаҳрида «Chung Construction Design Group» томонидан 100 миллион долларлик тўғридан-тўғри инвестиция эвазига беш юлдузли меҳмонхона, замонавий савдо ва бизнес анжуманлар ўтказиш мажмуасини барпо этиш лойиҳаси амалга оширилмоқда.

ЎҚИНГ: Самарқандда Smart-музей очилди – у Марказий Осиёда ягона!