Vysor – Анроид телефонини компьютер экранларида кўрсатувчи дастур

Vysor – Анроид телефонини компьютер экранларида кўрсатувчи дастур

Телефонларни компьютер экранларида кўриш ва бошқариш имконини берувчи дастурлар кўп,  аммо Vysor деб номланган янги мобил дастури қулайлиги ва ишлатиш осонлиги билан ажралиб туради.  Дастур Allcast яратувчиси Кoуш томонидан ишлаб чиқилган бўлиб,  унинг ёрдамида Андроид тизимида ишловчи телефонлар экранини Windows,  Linux ёки Apple компьютерларига улаш мумкин.  Уни ишлатиш учун телефонни USB орқали компьютерга улаш ва Chrome браузеридан Vysor плагинини юклаб олиш кифоя.  Шундан сўнг сиз телефонингизни компьютер клавиатураси ва сичқончаси ёрдамида бошқара оласиз.

Дастур яратувчиси Коушнинг айтишича,  аппликацияда кўпчилик пайқамаган Vysor Share деган имконият мавжуд.  У билан телефонни,  қанчалик узоқда бўлмасин,  интернет орқали компьютердан туриб бошқариш мумкин.  Бунинг учун телефон ва компьютерда дастур ўрнатилган бўлиши керак.  Айни пайтда дастурчилар келажакда бир неча қурилмани шу йўл билан бошқариш имкониятини яратиш устида ишлашмоқда.

Vysor дастурини шу ердан юклаб олишингиз мумкин.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!