Web 3.0 учун илк қадам: TON сайтлари ва проксилари ишга туширилди

Web 3.0 учун илк қадам: TON сайтлари ва проксилари ишга туширилди

Telegram томонидан яратилган TON блокчейни жамғармаси кеча TON сайтлари ва TON Proxy'ни тақдим қилди. Ушбу технологиялар учинчи авлод интернети - Web 3.0'нинг асосий компонентлари бўлиб, улар билан яратилган сайтлар мутлақо марказлашмаган, хавфсиз ва махфий бўлади.

Маълум бўлишича, TON сайтлари домен номлари учун марказлашмаган TON DNS'дан фойдаланади. Бундай сайтлар учун алоҳида дастурлар керак бўлмайди: фойдаланувчилар ТОN сайтларини тўғридан-тўғри ўзларининг браузерларида очишлари мумкин.

Янада тушунарлироқ қилиб айтганда, Telegram'да ҳеч кимга тегишли бўлмаган, криптография билан ҳимоялаган, тақиқлаб ёки бузиб бўлмайдиган "Интернет" яратилмоқда.

ЎҚИНГ: Алоқа оператори бугунги кун муносабати билан бепул МБлар улашмоқда

 
 
 
 
Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!