Web & UX/UI бўйича шогирдликка қабул бошланди

  •   DiMaX
  •  302
  •  01.12.2020 09:57

Web & UX/UI бўйича шогирдликка қабул бошланди

Миллионлар топмоқчимисан — Миллионлар топгандан таълим ол.
Дизайнер бўлмоқчимисан? Ҳақиқий дизайнердан таълим ол.

Mentors (устозлар):

  • Мавлонбек Пўлатов
  • Шохрух Рахматов
  • Одилбек Нурматов
  • Сарварбек Абдупаттоев
  • Раҳимжон Газиев

Web & UX/UI бўйича шогирдликка қабул бошланди

RedFox академияси ўқувчиларни тайёрлашда энг самарали услуб бўлмиш устоз-шогирд методикаси асосида кадрларни 0 (нол)дан мутахассис даражасига тайёрлайдиган Республикадаги энг катта дизайн студиядир.

RedFox академияси — RedFox Dizayn студия қошида ташкилланган Устоз-шогирд методикаси бўйича дизайнерларни 0 (нол)дан мутахассис даражасигача тайёрлайдиган лойиҳадир.

Республикамизда дизайн соҳасига бўлган талаб ҳаддан ташқари ортиб бораётгани сабабли, дизайн студияни ўзига ҳам доим мутахассислар керак бўлган. Табиийки ҳеч бир ўқув даргоҳи бу соҳани «advanced» даражада мутахассис тайёрламайди. Шунинг учун, малакали web-дизайнерларни тайёрлаш учун мазкур академия ташкилланган.

RedFox дизайн студиясида бир ёки бир қанча устозлар ёрдамида қуйидаги дастурларни ўрганишингиз мумкин:

  • Figma
  • Adobe XD
  • InVision

Web & UX/UI Технологиялардан:

  • User mapping
  • Warframe
  • UX (user experience)
  • User interface
  • UI kit тайёрлаш
  • Design system
  • Prototype
  • Typography

Академияда таҳсил олиб, нима ишлар қила олишингиз мумкинлиги ҳақида, жамоамиз тайёрлаган ишларни кўринг, сиз ҳам шундай тайёрлай олишингиз мумкин: Behance/redfoxuz

Сизни ҳам реал буюртмалар асосида топширилган муваффақиятли лойиҳаларингиз, дизайн студиянинг Portfolio каналига исмингиз билан жойлаб борилади.

Эслатиб ўтамиз, RedFox дизайн студияси ўқув маркази эмас. Ўқитувчи томонидан, бир неча соатда дарс ўтиб кетиш тизими RedFox’да умуман мавжуд эмас.

Ҳаммаси тўлиқ амалиёт ва тўлақонли Устоз-шогирд методикаси асосида кун давомида ўргатилади.

Оддийроқ қилиб айтганда, RedFox – ёшларнинг ривожланиши учун ажойиб муҳит ҳозирлаб берган дизайн студия.

Чунки студия муҳити ва студиядаги кўплаб устозлар ҳамда тажрибали дизайнерлар билан жамоавий ишлаган ҳолда, дизайн салоҳиятни қисқа вақтда ортишига жуда катта ёрдам беради. Бундай кучли жамоада, жамоа руҳиятидан шахсий ривожланишга шубҳасиз ҳисса қўшади.

RedFox томонидан тавсия этилган академик муддат тажрибалар асосида 1,5 йил этиб белгиланган.

Нолдан даромадгача чиқиш муддати энг тез 6-8 ой, ўрта хисобда 1-1,5 йил. Энг узоғи 2 йилда иш бера оладиган даражага чиқиш мумкин. Лекин ҳозирги кунда бу соҳага шу қадар талаб каттаки, ҳатто дизайн тайёрлашни билмайдиганларни ҳам ишга қабул қилишяпти экан, яъни яқин 1 йил ичида арзимаган пул топиш муҳим бўлса, студияни тарк қилган ҳолда, минглаган таклиф қилаётган ташкилотларга ишга жойлашишингиз ҳам мумкин. Бунга студия ҳеч қачон қаршилик билдирмайди.

Ҳар кимнинг танлов ва қарори ўзида

Студияда малакали устозлар рўйхати:

  1. Мавлонбек Пўлатов
    @frilansus лойиҳасидаги даражаси ⭐⭐⭐⭐⭐ 5 юлдуз. Кучли Топ - 10 дизайнерлар рўйхатида 1-ўринида. Тажриба 2 йил.
  2. Сарварбек Абдупаттоев
    @frilansus лойиҳасидаги даражаси ⭐⭐⭐⭐ 4 юлдуз. Кучли Топ-10 дизайнерлар рўйхатида 4-ўринда. Тажриба 1 йил.
  3. Раҳимжон Газиев
    @frilansus лойиҳасидаги даражаси ⭐⭐⭐ 3 юлдуз. Кучли Топ-10 дизайнерлар рўйхатида 5-ўринда. Тажриба 15 йил.
  4. Шохрух Рахматов
    @frilansus лойиҳасидаги даражаси ⭐⭐⭐ 3 юлдуз. Кучли Топ-10 дизайнерлар рўйхатида 9-ўринда. Тажриба 4 йил.
  5. Одилбек Нурматов
    @frilansus лойиҳасидаги даражаси ⭐⭐⭐ 3 юлдуз. Кучли Топ-10 дизайнерлар рўйхатида 7-ўринда. Тажриба 3 йил.

Таълим вақтлари: 24/7

🎁 Афзаллик: Ривожланиб бораётган катта дизайн студия ҳамда кучли жамоа руҳияти.

️ Онлайн шогирд умуман олмаймиз.

Зерикарли сохталиклардан чарчаганлар учун, реал ва креатив ҳаётга таклиф қиламиз :)

Мурожат учун телефон: +998977785008
Telegram орқали рўйхатдан ўтинг: @redfoxsuhbat

Манзил: Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Фаровон 3-тор кўча, 2 уй.
Мўлжал: Янги Ташми Макро чорраҳаси. Ёки location орқали топинг.

 Жойлар тўлиш эҳтимоли 2021 йилгача, улгуриб қолганлар учун #shogird2021 лойиҳасида 1 йилда мутахассис бўлиш имконияти бор.

Реклама ҳуқуқи асосида

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.