WhatsApp Android-қурилмалар учун видеоқўнғироқларни синовдан ўтказмоқда

WhatsApp Android-қурилмалар учун видеоқўнғироқларни синовдан ўтказмоқда

WhatsApp мессенжерининг дастурчилари видеоқўнғироқларни синовдан ўтказмоқда. Янги функциядан мессенжернинг бета-талқинида Android-қурилмалар учун фойдаланиш имкони мавжуд бўлади. Бу ҳақда Kun.Uz The Verge’га асосланиб хабар беради.

Видеоқўнғироқлар фақат дастурнинг янги талқинини синовдан ўтказишда иштирок этган фойдаланувчилардагина пайдо бўлди. Нашрнинг сўзларига кўра,  WhatsApp  видеоқўнғироқлар амалга ошириш имкониятини масофадан туриб ёқиши ёки ўчириши мумкин. Шу билан бирга, компания овозли қўнғироқларни ишга туширишга ҳам тайёрланмоқда.

Янгиланган функцияларга эга мессенжер Skype, FaceTime, Hangouts ва Facebook Messenger учун катта хавф туғдириши кутилмоқда.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.