WhatsApp асосчиси жиддий сабаб билан Facebook’дан чиқиб кетишга чақирмоқда

  •   DiMaX
  •  2039
  •  18.03.2019 16:46

WhatsApp асосчиси жиддий сабаб билан Facebook’дан чиқиб кетишга чақирмоқда

Куни кеча Стэнфорд университети талабалари олдида чиқиш қилган Брайан Эктон ўз нутқида Facebook’ни танқид қилди. Айтиш керакки, 2009 йили у Ян Кум билан биргаликда WhatsApp мессенжерини яратган эди.

ЎҚИНГ: WhatsApp ўн ёшда: унинг асосий ютуқларига назар (+видео)

Брайан Эктон сўзларига кўра, Facebook ўз фойдаланувчиларининг шахсий маълумотларини сотади. У талабаларга мазкур ижтимоий тармоқдан чиқиб кетишни тавсия этди.

Хабарингиз борки, Facebook компанияси 2014 йили WhatsApp сервисини 22 миллиард долларга сотиб олган ва унинг асосчиларини ҳам ишга ёллаган эди. Аммо Эктон ушбу жамоани 2017 йилнинг ноябрида, Ян Кум эса 2018 йилнинг май ойида тарк этган эдилар. Бу икковлонда ҳам Facebook менежменти ва шахсан Марк Цукерберг билан келишмовчиликлар бўлган. Зеро, компания WhatsApp’дан пул ишлашнинг ўзига хос усули – фойдаланувчиларга шахсга йўналтирилган реклама кўрсатишни таклиф этган эди. Telegram асосчиси Павел Дуров худди шу усул сабабли WhatsApp ва Facebook’ни жиддий айблаган эди.

Шунингдек, Брайан Эктон мессенжернинг Facebook’ка сотилишидан жуда хурсанд бўлмаганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, WhatsApp устида эллик нафар киши ишлаган ва уларнинг ҳар бири ушбу савдодан ўз улушини олган.

ЎҚИНГ: WhatsApp узоқ кутилган имкониятга эга бўляпти!