WhatsApp’да ҳам Telegram’дагидек каналлар пайдо бўлди

  •   Saroy
  •  1522
  •  02.07.2018 17:15

WhatsApp’да ҳам Telegram’дагидек каналлар пайдо бўлди

WhatsApp мессенжери ўз иловасининг охирги версиясида Broadcast Only функциясини жорий этди. У Telegram каналидаги гуруҳли чатларга ўхшайди.

Ушбу функцияни фаоллаштирар экансиз, хабарни администратордан ташқари гуруҳнинг барча иштирокчисига жўнатишни таъқиқлайсиз. Буни бир нечта клик ёрдамида амалга оширишингиз мумкин: Гуруҳ ҳақида маълумотлар — Гуруҳни созлаш — Хабарни жўнатиш — Фақат администраторларга.

Аммо WhatsApp ва Telegram турлича йўл билан фойдаланувчилар идентификациясидан ўтади. WhatsApp гуруҳ иштирокчилардан телефон рақамини сўрайди ва уни бошқа суҳботдошга кўрсатади, Telegram’да эса фақат исм кўрсатилади.

ЎҚИНГ: Фирибгарлар қармоғи. Пластик картадаги пулларингиз жойидами?

Бундай каналдан талабалар, ота-оналар, ўқитувчилар, мутасаддилар, нодавлат  ташкилотлар, қутқарувчилар ва бошқа шунга ўхшаш жамоалар фойдаланиши мумкин.

«Фойдаланувчилар янги функцияни гуруҳдан муҳим хабарларни олиш учун ишлатмоқдалар — масалан, мураббийлар ўқувчиларининг ота-оналарига ўқув жараёни ҳақида янгиликларни жўнатмоқда, нотижорат ташкилотлар ва минтақавий марказлар ўз фаолияти ҳақида сўзлаб бермоқда. Янги функция билан бу юмушларни амалга ошириш яна ҳам осонлашди», — дея тушунтиришди  WhatsApp’дагилар.

ЎҚИНГ: Telegramда ҳам камчиликлар бор: уларнинг бештаси ҳақида...