WhatsApp энди мана шу смартфонларда ишламайди

  •   DiMaX
  •  1365
  •  19.12.2020 12:21

WhatsApp энди мана шу смартфонларда ишламайди

Дунёдаги энг оммабоп мессенжер бўлган WhatsApp яқинда TikTok  иловасини енгиб, биринчи ўринга чиқиб олган эди. Куни кеча эса унинг жамоаси ушбу дастурни айрим смартфонларда қўллаб-қувватлаш тўхтатилаётганини эълон қилди.

ЎҚИНГ: Президент халққа ўз Telegram ва WhatsApp рақамларини берди: «Мени ҳам гуруҳингизга қўшиб қўйинг!»

Хабарларга кўра, Android 4.0.2 ҳамда iOS 8, шунингдек, булардан олдинги талқинларда операцион тизимларда ишлаётган мобил қурилмаларда WhatsApp қўллаб-қувватлови тугатилади. Яъни, ушбу мессенжердан фойдаланиш учун телефонингиз камида Android 4.0.3 Ice Cream Sandwich ёки iOS 9 операцион тизим талқинигача янгиланган бўлиши лозим.

Тўғри, ҳозирда аксарият смартфонлар аллақачон булардан анча янги версиялардаги операцион тизимларгача янгиланган. Лекин турли сабабларга кўра янгиланмай қолган моделлар ҳам мавжуд.

Улар қаторига оммабоп моделлардан iPhone 4 ва ундан олдинги айфонлар, Samsung Galaxy S2, HTC Desire, LG Optimus Black, Motorola Droid Razr кабилар ҳам киради.

ЎҚИНГ: Пуллик иловаларни текинга юклаймиз (1-қисм)

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.