WhatsApp энди мутлақо текин

WhatsApp энди мутлақо текин

Машҳур мессенжерлардан бири WhatsApp энди мутлақо текин бўлди. Бу ҳақида лойиҳа асосчиси Ян Кум эълон қилган.

The Next Web нашри тарқатган маълумотларга кўра, компания даромад қилишнинг янги тизимини танлади. Кум мазкур янгиликни Мюнхенда ўтказилган Digital-Life-Design конференциясида маълум қилган. Унинг айтишича, хизмат йиллик тўловни ҳам бекор қилади.

Синалган тажриба

Тўлов хизмати тизимининг бундай кўринишдаги услубга ўтиши аввалроқ Facebook ижтимоий тармоғида қўлланилган. 99 центлик тўлов икки йилдан сўнг бепул қилиб белгиланган. Бундай ёндошув компания иқтисодига бир оз таъсир қилиши мумкин, бироқ фойдаланувчилар сонининг янада ортишига сабаб бўлади. Шунингдек, бу ривожланаётган давлатлардаги фойдаланувчилар учун ҳам айни муддао.

WhatsAp`дан неча киши фойдаланади?

WhatsApp иловаси дунёда машҳурлиги бўйича иккинчи лойиҳа саналади. Ҳозирда унинг ойлик аудиторияси 900 миллион фойдаланувчини ташкил этган. Бироқ кейинги пайтларда мессенжер фойдаланувчилари сони камайиб бораётгани таъкидланмоқда.