WhatsApp ҳақида фактлар

WhatsApp ҳақида фактлар

WhatsApp – смарфонлар учун мессенжердир. Бу программа орқали матн хабар, расм, видео ва аудио жўнатиш мумкин. WhatsApp клиент қисми Android, BlackBerry OS, BlackBerry 10, iOS, Series 40, Symbian (S60) ва Windows Phone платформаларда ишлайди.

WhatsApp орқали смслашиш учун хар иккала томонда хам клиент қисми ўрнатилган бўлиши лозим. WhatsApp 2009 йили яратилган бўлиб, унинг бош офиси Калифорния штати, Санта Клара шаҳрида жойлашган. WhatsApp’нинг сервер қисми Эрланг дастурлаш тилида ёзилган.

WhatsApp орқали 2012 йил апрель ойида кунига 2 миллиард хабар, 2012 йил август ойида кунига 10 млрд, 2013 йил июнь ойида эса кунига 27 млрддан кўп смс хабарлари жўнатилган. Бундан олдинги рекорд хам WhatsApp’га тегишли булиб, 2012 йил 31 декабрда ўрнатилган эди. Ўшанда 24 соат ичида 18 млрд смс юборилган эди.

WhatsApp’нинг кунлик актив фойдаланувчилари сони бўйича хам рекордсмен ҳисобланади. Унинг кунлик актив фойдаланувчилари сони 200 млндан кўпни ташкил этади, бу вақтнинг ўзида Nimbuzz’да 150 млнни, KakaoTalk’да 90 млндан ортиқни, Viber’да эса 50 млндан кўпроқни ташкил этади.

Financial Times журналининг хабар беришича Skype халқаро телефон қўнғироқларига қандай ишлов берса WhatsApp смс хабарга шундай ишлов беради. Viber ва Skype’дан фарқли ўлароқ WhatsApp’да VoIP-қўнғироқларни амалга ошириб бўлмайди.

Овум компаниясининг мутахассиси Nexi Dari’нинг бахолашича, WhatsApp туфайли мобиль операторлар смсдан бир неча 10 миллиардлаб зарар кўришлари мумкин.

WhatsApp Extensible Messaging and Presence Protocol mod протоклидан фойдаланган ҳолда смсларни жўнатади. Программа смартфонга ўрнатилгач, s.whatsapp.net серверида аккаунт очилади, ва у ерда фойдаланувчининг исми сифатида унинг телефон номери регистрация қилинади.

WhatsApp телефондаги контактларни автомат тарзда синхронизация қилади бу эса ушбу дастурнинг авзаллигини ўз ўзидан маълумлигини кўрсатиб туради.

Apple компаниясининг iPhone моделлари учун WhatsApp’нинг расмий клиент дастури 2013 йилдан бошлаб бепулдир. Бундан аввал унинг нархи – 0.99$ бўлган.

Бошқа компания смартфонларига (Android, BlackBerry, Windows Phone, Nokia) ўрнатилган WhatsApp’дан биринчи йил давомида бепул фойдаланишлари мумкин. Кейинги йиллар учун эса йилига 99 сент тўлаган холда фойдаланишлари мумкин.

Манба: ITportal.Uz

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!