WhatsApp ҳақида сиз билган ва билмаган фактлар

WhatsApp ҳақида сиз билган ва билмаган фактлар

WhatsApp дунёдаги энг машҳур мессенжерлардандир. Қуйида мессенжер ҳақида қизиқарли маълумотлар беришга ҳаракат қиламиз.

WhatsApp: мессенжер ҳақида қизиқарли статистикалар

Ҳар куни WhatsApp фойдаланувчиларнинг 70 фоизидан ортиғи тармоқда актив бўлишади. Аммо бу мессенжер ҳақидаги ягона қизиқарли статистика эмас.

• Ҳар куни мессенжер орқали 60 миллиард хабар ва 700 миллиондан ортиқ фотосурат юборилади. Агар ҳар бир хабарнинг ўртача ҳажми 150 Кб ни ташкил қилишини ҳисобга олсак, у ҳолда юборилган маълумотларнинг умумий ҳажми тахминан 4,330 терабайтни ташкил қилади. Таққослаш учун: дунёдаги энг қувватли SSD атиги 60 терабайт сиғимга эга.

• Ҳар куни WhatsApp'да миллионга яқин янги фойдаланувчи рўйхатдан ўтади, улар эса ўз навбатида сон-саноқсиз хабарлар юборадилар. Айни пайтда мессенжерда 1,5 миллиарддан ортиқ фаол фойдаланувчилар мавжуд.

• WhatsApp'да бир ой давомида бир фойдаланувчи ўртача 1200 та хабар юборади, 2200 хабар ва 40 та фото қабул қилади.

• Ҳар бир фойдаланувчи бир кунда янги хабарларни текшириш учун платформада ўртача 23 марта фаол бўлади ва тахминан 195 дақиқа вақтини мессенжерда сарфлайди.

• WhatsApp иловаси ҳар сонияда ўртача 12 марта юклаб олинади.

WhatsApp: молиявий статистика

 WhatsApp нафақат фойдаланувчилар сони билан, балки молиявий қиймати билан ҳам ҳайратга солади.

•WhatsApp'нинг нархи тўғрисида аниқ маълумотлар йўқ. Бироқ, Google WhatsApp яратувчиларига тахминан 10 миллиард доллар таклиф қилганлиги айтилади. Facebook охир-оқибат мессенжер учун 19 миллиард доллар тўлаган. Бироқ, Марк Зукербергнинг сўзларига кўра, WhatsApp тўланган сўммадан анча қимматроқ туради.

• Шундай қилиб, мессенжер нархи 45 мамлакатнинг ялпи ички маҳсулотидан кўпроқ. Масалан, ЯИМ 10 миллиард ва 15 миллиард долларга тенг бўлган Малта ёки Исландия каби давлатлар мессенжердан камроқ даромадга эга. Ҳатто NASA нинг йиллик бюджети ҳам WhatsApp нархидан пастроқ.

• WhatsApp энг машҳур мессенжер ҳисоблансада, ишлаб чиқувчилар унинг рекламасига бир тийин ҳам сарфламаган. Мессенжер, шунчаки фойдаланувчилар орасида тарқалган.

WhatsApp: лойиҳа тарихи

WhatsApp қандай пайдо бўлганини биласизми? Ушбу ғоя муаллифи Ян Кум мессенжерни ўзининг туғилган кунида - 2009 йил 24 февралда ўйлаб топган. Айтишларича, бу ғоя унга спорт майдонида дўсти Браян Актон билан фризби ўйнаш пайтида келган ва у дарҳол ўз режасини дўстига айтиб берган.

• Иккала асосчи ҳам Yahoo'нинг топ-менежерлари бўлишган, улар кўпинча биргаликда футбол ва фризби ўйнаб туришарди. Ўз вақтида иккала дўст Facebook'да ишлашга ҳаракат қилишган, аммо суҳбатдан ўтиш муваффақиятсиз тугаган.

• Лойиҳа устида ишлаш Моунтаин-Вюдаги кичик бир офисда бошланган. Дастлаб лойиҳани WhatsZap деб номлашган. Facebook таркибига киришдан олдин компанияда атиги 55 нафар ходим бор эди; ҳозирда эса 5800 га яқин.

• Бошлаш жуда қийин бўлди: кўплаб хатолар ва хавфсизликдаги сон-саноқсиз камчиликлар. Аммо бир неча ой ўтгач, дастур кенг ёйилиб, деярли ҳар бир смартфонга етиб борди. 2013 йил апрель ойида мессенжер аллақачон 200 миллион фойдаланувчига, 2014 йил январида эса тахминан 430 миллион фойдаланувчига эга эди.

• Илованинг муваффақиятига қарамасдан, ишлаб чиқувчилар унинг бошланғич фалсафасига амал қилишда давом этмоқдалар. Уларнинг айтишича, Ян Кумнинг столида ҳали ҳам мессенжернинг фалсафасини эслатувчи ёзув бор: “Ҳеч қандай ўйин, ҳеч қандай реклама, ҳеч қанақа ҳийла-найранг“ ("No games, no Ads, no Gimnicks").

WhatsApp: махфийлик ҳақида савол

Facebook таркибига ўтгандан сўнг, WhatsApp ўз фойдаланувчиларини кузатиб, хабарларини ўз серверларида сақлай бошлаганлиги ҳақида миш-мишлар тарқалди. Аммо бу, аксарият ҳолларда қуруқ ваҳима бўлиб чиққан.

• WhatsApp ўз серверларида хабарларни сақламайди. Хабарлар у ерда юборилган манзилга етказилгунича вақтинча сақланади. Фойдаланувчиларнинг қурилмаларида эса хабарлар доимо сақланиши мумкин.

• WhatsApp тегишли контакт исмини кўрсата олиш мақсадида манзиллар дафтаридаги телефон рақамларини вақтинча сақлайди. Бироқ, улар ҳеч қаерга тарқатилмайди.

• Аммо WhatsApp мутлақо ишончли мессенжер эмас. Масалан, бошқа мессенжерларга қараганда WhatsApp шифрлашда анча суст. Бундан ташқари, хабарлар тарихини фойдаланувчининг смартфонида сақлаш вирусларнинг сақланишига имкон беради.

WhatsApp: шахсий статистика

Кўпгина WhatsApp фойдаланувчилари ушбу хизматдан кунига бир неча соат фойдаланишади.

• Илгари, Android'ларда WhatsApp учун бепул WhatStat ва Чат Статистикалари мавжуд бўлиб, улар мессенжердан фойдаланишингизни графикалар орқали батафсил кўрсатиб берган.

• Ҳозирда WhatsApp маълумотлар базасига киришни тўсиб қўйган, шунинг учун, энди ўз маълумотларингизни кўра олмайсиз. Бироқ, WhatsApp'да ёзган ва қабул қилган хатларингиз сонини билиб олишингиз мумкин. Буни амалга ошириш учун мессенжер Созламаларини босинг, сўнгра Маълумотлар ва сақлаш опциясини танланг.

WhatsApp: махфий кенгайтма

Android фойдаланувчилари учун WhatsApp'га фойдали функцияларни қўшадиган кўплаб дастурлар мавжуд. Бироқ, уларнинг баъзилари ишлаб чиқувчилар томонидан қўллаб-қувватланмаган ва Google Play'дан олиб ташланган.

• Бепул DashClock WhatsApp иловаси ёрдамида сизнинг хабарларингиз қулфланган экранда кўринади. Иловани ўрнатишдан олдин, аввал Google Play'дан DashClock Widget дастурини ўрнатинг.

• Агар сиз Facebook Messenger'и билан биргаликда WhatsApp'дан ҳам фойдалансангиз, исталган вақтда WhatsApp'дан Facebook'даги контактларингизга жавоб ёзишингиз мумкин. WhatsApp'га бу функцияни бепул Dashdow иловаси беради.

• Агар сизнинг мессенжерингизда смайликлар сони етишмаётган бўлса, тўпламингизни сон-саноқсиз расмлар коллекцияси билан кенгайтиришингиз мумкин. Бунинг учун бепул WhatSmiley иловасини юклаб олсангиз бас.

Messenger and Chat Lock иловаси WhatsApp'га хавфсизлик функцияларини қўшади. Мессенжерингизга пароль ўрнатинг ва шу орқали хабарларингизни бегоналардан ҳимояланг.

WhatsApp WebMoney'га альтернатив сифатида

Банк ўтказмалари, WebMoney, QiwiWallet - дунёда электрон тўлов соҳасида жуда машҳур. Баъзи мамлакатларда эса WhatsApp'ни тўлов воситаси сифатида қандай ишлатишни ўйлаб топишган.

• Шу каби, Ҳиндистонда WhatsApp ёрдамида коммунал тўловларни тўлаш мумкин.

• Жанубий Осиёлик фойдаланувчилар UPI деб аталувчи тўловдан фойдаланишади. Ушбу функция ёрдамида сиз дўстларингиз ва қариндошларингизга WhatsApp орқали пул ўтказишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Android-смартфонлар фойдаланувчилари узоқ кутган имкониятни WhatsApp ниҳоят тақдим этди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!