WhatsApp илк бор тугмачали телефонлар учун тақдим этилди

  •   DiMaX
  •  658
  •  12.09.2018 10:12

WhatsApp илк бор тугмачали телефонлар учун тақдим этилди

Мессенжерлар асосан смартфонларда қўллашга мўлжаллаб чиқарилади – уларда мулоқот имкониятлари анча кенг. Facebook компаниясига қарашли WhatsApp эса биринчи марта тугмачали телефон учун ҳам ишлаб чиқилди.

ЎҚИНГ: WhatsApp’да хабарларни турли форматларда ёзишни ўрганамиз

WhatsApp расмий блогида ёзилишича, Ҳиндистонда оммалашган JioPhone телефонлари учун мазкур мессенжернинг махсус иловаси ишлаб чиқилган. Ушбу тугмачали телефонлар KaiOS операцион тизими бошқаруви остида ишлайди.

JioPhone телефонларидаги WhatsApp иловаси мессенжернинг барча асосий функцияларига эга: мулоқотларнинг шифрланиши; шахсий ёзишмаларда ёки гуруҳларда матнли хабарлар, фотосурат ва видеолар алмашиш, овозли хабарлар ёзиш, жўнатиш ва қабул қилиш.

Кейинги пайтларда айрим ишлаб чиқарувчилар тугмачали телефонларни ҳам қайтадан ишлаб чиқаришни бошлашган. Балки, WhatsApp ва бошқа мессенжерларнинг уларга мўлжалланган версиялари ҳам чиқиб қолар.

ЎҚИНГ: WhatsApp’даги махфий функция орқали суҳбатдошнинг жойлашувини кузатса бўлади!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!