WhatsApp мессенжери энди Nokia ва BlackBerry телефонларида ишламайди

WhatsApp мессенжери энди Nokia ва BlackBerry телефонларида ишламайди

Yahoo! Компаниясининг икки собиқ ходими 2009 йилда WhatsApp мессенжерини ишга туширганида, савдода Android-смартфонлари сони жуда камчиликни ташкил этар, жаҳон мобил бозорини эса Nokia ва RIM (кейинчалик номи BlackBerry`га ўзгарди) эгаллаган эди. Шу боис янги хабарлар алмашинуви хизмати асосчилари барча оммавий платмормалар билан ишлашга ҳаракат қилишди. Бироқ орадан ўтган етти йил ичида мобил бозорида катта ўзгаришлар содир бўлди.

Эндиликда WhatsApp жамоаси эски ва унча оммалашмаган операцион системалар, шу жумладан, BlackBerry OS (барча талқинлари, жумладан BB10), Nokia S40, Symbian S60, Android 2.1, Android 2.2 ва Windows Phone 7.1 учун ишланмаларни бекор қилишни маъқул топди.

Дастурчиларнинг сўзларига кўра, эски қурилмалар вақт ўтиши билан “Ватсап”да жорий этилаётган янги вазифаларни амалга оширишга имкон бермайди. Масалан, Symbian ва Nokia телефонлари овозли қўнғироқларни қўллаб-қувватламайди.

Шунинг учун ҳам мессенжер келгусида фақатгина учта оммавий операцион система (Android, iOS ва Windows Phone) асосидаги смартфонлар ишлайдиган бўлади. Таҳлилчиларнинг маълум қилишича, бугунги кунда мазкур уч ОС смартфонлар бозорининг 99,5 фоизига эгалик қилмоқда.

Ўзгаришлар 2016 йилнинг охирига қадар амалга оширилади. Яқин вақтларда эса WhatsApp видеоқўнғироқларни ишга тушириш арафасида.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.