WhatsApp мессенжери яқинда янги функцияларга эга бўлади

WhatsApp мессенжери яқинда янги функцияларга эга бўлади

WhatsApp мессенжерига кейинги янгиланишда бир қатор функциялар қўшилади, булар қаторида — овозли почта, қайта қўнғироқ қилиш ҳамда ZIP-файлларнинг ўқилиши. Бу ҳақда, «Hi-Tech.Mail.ru» асосланиб, Daryo.uz ёзмоқда.

WhatsApp’нинг янги функциялари ҳам Android, ҳам iOS учун амал қилади. Инсайдерлар фақат учта янги функция қўшилишини маълум қилмоқда.

Жумладан, жавоб берилмаган қўнғироқлар учун «Қайта қўнғироқ қилиш» тугмаси қўшилади. Ундан дастурни очмасдан туриб фойдаланса бўлади.

Овозли почта икки этапда ишлайди: овозли хабарни ёзиш ва қўнғироқ пайти уни йўллаш. Бу функциядан бевосита қўнғироқ вақтида фойдаланиш мумкин бўлади.

Бундан ташқари, ZIP-файлларни ўқиш имконияти туғилади. Мессенжернинг ҳозирги версияси PDF, VCF, DOCX ва DOCS форматларини ўқий олади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!