WhatsApp ўн ёшда: унинг асосий ютуқларига назар (+видео)

  •   DiMaX
  •  557
  •  26.02.2019 16:11

WhatsApp ўн ёшда: унинг асосий ютуқларига назар (+видео)

2009 йилнинг 24 февраль куни Калифорнияда WhatsApp Inc. компаниясига асос солинган эди. Куни кеча лойиҳа жамоаси ушбу воқеанинг ўн йиллигига бағишлаб, фойдаланувчиларга миннатдорчилик видеосини эълон қилди.

ЎҚИНГ: WhatsApp’дан фойдаланинг. Telegram, Facebook Messenger ва Google Allo’га ишонч йўқ!

Келинг, аввало шу лавҳани томоша қиламиз:

Энди эса ушбу давр мобайнида WhatsApp эришган асосий ютуқларга қисқача нигоҳ соламиз:

2009 йилнинг февралида компания ўзаро хабар алмашиш сервисини ишга туширди. Унинг илк муҳим янгиланиши 2010 йилнинг июнида амалга оширилди – ўзи турган жой (геолокация) ҳақидаги маълумотни мессенжер орқали юбориш мумкин бўлди.

2011 йили WhatsApp’да гуруҳли чатлар пайдо бўлди, унинг платформаси эса юборилаётган хабарлар сони бўйича кунига бир миллиардлик кўрсаткичдан ошди.

2013 йилда бу мессенжер орқали овозли хабарлар алмашиш имкони тақдим этилди. Орадан бир йил ўтиб, Facebook компанияси WhatsApp сервисини сотиб олди, мессенжер фойдаланувчилари сони эса 500 миллион нафардан ошди.

2015 йилга келиб, WhatsApp’нинг веб-иловаси ҳамда хабар алмашиш сервисининг компьютер версияси ишга туширилди. Тез орада дастурчилар бу мессенжерга видеоқўнғироқ функциясини ҳам қўшишди ва сервисда хабарларни шифрлаш орқали узатиш йўлга қўйилди.

2016 йилнинг ўрталарига келиб, бир ойда фаол фойдаланувчилар миқдори бир миллиардга етди. Орадан бир йил ўтиб, фаол юзерлар сони кунига бир миллиарддан ошди. Шунингдек, 2017 йили фойдаланувчилар ўз профилларига статус – мақом ўрната оладиган бўлишди.

Ниҳоят, 2018 йилда бу мессенжер фойдаланувчилари гуруҳли қўнғироқлардан фойдаланиш имконига эга бўлишди, унга стикерлар қўшилди. Шунингдек, иловани биометрик маълумотлар асосида – Face ID ва Touch ID орқали ҳимоялаш жорий этилди.

ЎҚИНГ: Цукерберг энди WhatsApp, Instagram ва Facebook’ни бирлаштирмоқчи

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!