WhatsApp орқали қўнғироқларни пулли қилишмоқчи!

  •   DiMaX
  •  254
  •  18.10.2019 16:47

WhatsApp орқали қўнғироқларни пулли қилишмоқчи!

Интернет ривожланган мамлакатларда мессенжерлар орқали овозли ҳамда видеоли қўнғироқлар оммалашган. Бунда фақат трафик учун пул тўланиши боис, айниқса, чет элдагилар билан мулоқотда жуда қўл келади.

ЎҚИНГ: Марказий Осиё: қаерда қайси мессенжер оммалашган?

Ливан ҳукумати ўз фуқароларидан IP-телефония (VoIP) орқали амалга ошириладиган қўнғироқлар учун қўшимча йиғим олишни режалаштирди. Янги солиқ ҳажми кунига 20 центга тенг бўлиб, унинг доирасига FaceTime ҳамда WhatsApp каби сервислар тушади, деб ёзади Reuters.

Интернет-қўнғироқларга солиқ солиш, Ливан ҳукуматининг ҳисоб-китобларига қараганда, иқтисодий қийинчиликда қолган ушбу мамлакат ғазнасига йилига қўшимча 200 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ туширади.

ЎҚИНГ: Telegram асосчиси Дуров: «Нима учун WhatsApp ҳеч қачон хавфсиз бўла олмайди?»

Табиийки, ҳукуматнинг ушбу режаси ливанликларга умуман ёқмаяпти. WhatsApp ҳақидаги янгиликлар ресурси – WABetaInfo ўзининг расмий Twitter-саҳифасида ливанлик обуначилардан бири билан бўлиб ўтган ёзишма скриншотидан парча эълон қилган. Фойдаланувчининг сўзларига кўра, бундай солиқ сабабли ливанликлар алоқа хизматлари учун қўшимчасига ойига 6 доллар тўлашларига тўғри келади.

Сўнгги маълумотларга кўра, Ливан ўз фуқароларининг оммавий норозилиги туфайли ушбу солиқ режасини тўхтатиб турибди. VoIP учун солиқ жорий этилса, аҳоли доимий интернет-қўнғироқлардан воз кечишига, мамлакатнинг иккита телеком-оператори эса ўз тармоқларида овозли ва видеоли қўнғироқлар учун трафикни чеклашига тўғри келади.

ЎҚИНГ: Telegram, WhatsApp ва Viber’даги ўз профилларимизни янги телефон рақамимизга қандай ўтказамиз?

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!