WhatsApp ўзининг янги функцияларини 3D билбордда кўз-кўз қиляпти

WhatsApp ўзининг янги функцияларини 3D билбордда кўз-кўз қиляпти

Ўзининг янгиланган махфийлик ва хавфсизлик хусусиятларини тарғиб қилиш учун WhatsApp Лондоннинг энг таниқли жойларидан бири Piccadilly Lights'да 3D реклама жойлаштирди. Шунингдек, Мета компаниясига тегишли бўлган таниқли мессенжер хизматининг узоқ давом этган рекламалари Twitch стриминг платформаси ва Roblox онлайн ўйинини "эгаллаб олган".

Рекламада сиз WhatsApp'нинг хабарларни шифрлаш, сиз хоҳлаганингизда йўқолиб кетадиган хабарлар ва шифрланган захиралаш хусусиятларини ўзига хос 3D тасвирларда кўришингиз мумкин.

"WhatsApp'да учта янги хусусият жорий қилинганидан кейин, ушбу реклама WhatsApp хусусиятлари қават-қават ҳимоя қатламларини қандай тақдим этишини ва фойдаланувчиларга ўзлари қидираётган махфийлик даражасини тўлиқ назорат қилишини кўрсатиб беради. Ҳам ташқи, ҳам рақамли рекламалар билан биз WhatsApp'даги хавфсиз жойда ишонч билан, хавотирсиз хабар юборишингиз мумкин бўлган яқинликни таъкидламоқчимиз." дейди WhatsApp брендининг глобал раҳбари Вивиан Одиор.

ЎҚИНГ: Энди YouTube'га ҳам юзернеймлар қўшилмоқда

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!