WhatsApp: смартфон хотирасини ва мегабайтларни тежашнинг оддий йўли топилди!

  •   DiMaX
  •  1259
  •  05.06.2018 17:13

WhatsApp: смартфон хотирасини ва мегабайтларни тежашнинг оддий йўли топилди!

Биз ишлатадиган мессенжерлар одатда турли ёзишмаларимиздаги медиа-файлларни қурилмамиз хотирасига сақлаб боради. Бу эса смартфонимиз хотирасининг тўлиб қолишига, шунингдек, трафигимиз ортиқча сарфланишига олиб келади.

ЎҚИНГ: Android-қурилмангизни кэш, тарих ва кераксиз файллардан тозаламоқчимисиз?

Жумладан, кенг тарқалган WhatsApp иловаси ҳам чатларимиздаги сурат, гиф-расм, аудио ва видеофайлларни смартфонга юклаб боради. Уларни сақланган жилддан ўчирсангиз – чатдан ҳам йўқолади. Тўғри, замонавий смартфонларнинг доимий хотираси анча катта ҳажмли қилиб ҳам чиқарилмоқда, аммо ҳамма ҳам унақасидан ишлатмайди-да.

Хулласи калом, WhatsApp ишлаб чиқувчилари унга автоматик тозаланиб туриш функциясини татбиқ этишмаган. Play Market каталогидан бирор тозаловчи илова юклаб олиб, унинг ёрдамида ортиқча файлларни ўчириб туриш мумкин. Аммо айни шу иловада шу файлларни смартфон хотирасига сақлаб олинмайдиган қилиб қўйиш йўли ҳам бор экан!

WhatsApp мессенжерини чатлардаги суратларни смартфонга юкламайдиган қилиш учун сизга, аввало, янги файл ярата олувчи исталган бир файл менежери (проводник) зарур бўлади.

ЎҚИНГ: Android учун қулай файл менежерлари

Қуйидаги скриншотларда керакли амалларни ES проводник иловасида бажариш кўрсатиб берилган. Проводник-иловада смартфон хотирасидаги яширин файлларни ҳам кўриш – "Показывать скрытые файлы" параметрини ёқиб қўямиз.

Сўнг унинг ёрдамида WhatsApp суратларни сақлайдиган жилдни очамиз. Одатда у мана бу манзилда бўлади: Ички хотира/ WhatsApp/ Media/ WhatsApp Images

Шу жилд ичида «.nomedia» номли файл яратамиз (қўштирноқсиз, аммо бошида албатта нуқта бўлиши шарт).

Бўлди – энди WhatsApp орқали юборилган суратлар смартфон хотирасида сақланмайди, аммо чатларда кўриниб тураверади.

Дарвоқе, худди шундай файлни видео, аудио ёки анимациялар сақланувчи қўшни жилдларда ҳам яратиб қўйсангиз, улар ҳам смартфонингизга юклаб олинмайдиган бўлиб қолади. Бу билан эса сиз қурилмангиз хотирасидаги жойни, мегабайтларни, маблағни ва асабингизни анча тежайсиз!

Ҳаммасини яна асл ҳолига келтириш учун ҳам қийин эмас – ўша проводник орқали керакли жилдга кириб, ўзингиз яратган «.nomedia» номли файлни ўчириб юборасиз – олам гулистон!

ЎҚИНГ: Хушхабар: WhatsApp’га гуруҳли аудио ва видеоқўнғироқлар функцияси қўшилди. Уни қандай текшириш мумкин?

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!