WhatsApp узоқ кутилган функцияга эга бўляпти!

  •   DiMaX
  •  1170
  •  02.10.2019 12:02

WhatsApp узоқ кутилган функцияга эга бўляпти!

Бутун дунёда энг оммабоп мессенжер – WhatsApp бўлса-да, Telegram асосчиси Павел Дуров унинг хавфсизлигига ишонмайди. Бироқ дастурчилар унда махфийликни оширувчи янги функцияни жорий этишмоқда.

ЎҚИНГ: Эҳтиёт бўлинг: WhatsApp’да янгича фирибгарлик тарқалмоқда!

WaBetaInfo дастурчилари WhatsApp 2.19.275 бета-версиясини «кавлаштириб» кўриб, унда ўз-ўзидан ғойиб бўлувчи хабар юбориш функциясини топиб олишди. Унинг ёрдамида фойдаланувчиларга 5 сониядан ёки 1 соатдан сўнг автоматик тарзда йўқолиб қолувчи хабар жўнатиш мумкин бўлади.

Айтиш керакки, худди шундай функция Facebook Messenger иловасида анчадан бери мавжуд.

WhatsApp’да мазкур имконият дастлаб гуруҳли чатларга, кейинроқ эса шахсий ёзишмаларга ҳам татбиқ этилади. Афсуски, янги функция мессенжернинг барқарор иловасида барча учун қачон тақдим қилиниши ҳақида ҳозирча аниқ маълумот йўқ.

ЎҚИНГ: Марказий Осиё: қаерда қайси мессенжер оммалашган?

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.