WhatsApp ва Messenger’нинг асосий рақибини Цукерберг тан олди

  •   DiMaX
  •  985
  •  01.11.2018 12:18

WhatsApp ва Messenger’нинг асосий рақибини Цукерберг тан олди

Бутун дунёда энг оммалашган мессенжерлар ҳисобланувчи WhatsApp ва Facebook Messenger иккаласи ҳам Марк Цукербергнинг компаниясига тегишли. Лекин уларга муносиб рақобатчи бўлган бошқа бир илова ҳам «кучайиб» бораётир.

ЎҚИНГ: Telegram асосчиси Павел Дуров яна WhatsApp ва Facebook’ни жиддий айблади

Facebook компаниясининг 2018 йил учинчи чораги учун ҳисоботи эълон қилинганидан сўнг Марк Цукерберг таҳлилчилар ва журналистлар билан суҳбатлашди. Ўшанда унинг тан олиб айтишича, Facebook Messenger ҳамда WhatsApp иловаларининг асосий рақиби iMessage мессенжери ҳисобланади.

Цукербергга кўра, ушбу учта илова Европа мессенжерлар бозорининг етакчиларидир. Бу ерда уларнинг оммалашуви деярли бир хил даражада, чунки Android ҳамда iOS тизимли мобил қурилмалар Европада бир хил сотилади. Аммо АҚШ бозорида iMessage сўзсиз етакчига айланиб олган, бунга эса Apple гаджетларининг оммавийлиги сабабчидир.

ЎҚИНГ: Telegram’даги стикерларни WhatsApp’га ҳам қўшамиз

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.