WhatsApp яқинда сизга ёқмайдиган функция билан янгиланади

  •   DiMaX
  •  497
  •  02.11.2018 15:02

WhatsApp яқинда сизга ёқмайдиган функция билан янгиланади

Дунёдаги энг кенг тарқалган WhatsApp мессенжери асосчилари унга ҳеч қачон реклама қўшмоқчи эмас эдилар. Лекин мазкур сервисни Facebook компанияси сотиб олгач, кўп нарса ўзгарди...

ЎҚИНГ: Telegram асосчиси: «WhatsApp ва Facebook ўз фойдаланувчиларининг ишончини сотмоқда»

WhatsApp'нинг янги раҳбари Крис Дэниелс хабар қилишича, яқин орада ушбу мессенжер орқали фойдаланувчиларга реклама кўрсатила бошлайди. Бунда чатлар ойнаси ўзгаришсиз қолади, реклама эса фақат «Статус» варақасида акс этади. У мана шу ерда эълон қилинганидан 24 соат ўтиб автоматик тарзда йўқолади.

Айтиш керакки, Facebook компанияси харид қилгунига қадар WhatsApp пулли эди – ҳар бир фойдаланувчи учун йилига 99 цент. 2016 йили уни буткул бепул қилишди, бироқ Facebook ундан моддий фойда олишнинг бошқа йўлини излади. Ва ниҳоят, сервисга реклама қўшадиган бўлишди, шу боис юзага келган келишмовчилик сабабли WhatsApp асосчилари Брайан Эктон ва Ян Кум бу жамоани тарк этишди.

Айтиш керакки, WhatsApp мессенжерининг iOS-иловаси кодида рекламага ишоралар шу йилнинг сентябридаёқ пайдо бўлганди. Шунга қараганда, рекламалардан дастлаб iPhone фойдаланувчилари «баҳраманд» бўлишади, кейинроқ эса бу функция Android-клиентга ҳам қўшилади. Аммо бу янгиланишларнинг аниқ вақтини Facebook ҳозирча маълум қилмаяпти.

ЎҚИНГ: Telegram асосчиси Павел Дуров яна WhatsApp ва Facebook’ни жиддий айблади

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.