WhatsApp’да энди йўқолиб кетувчи хабар юбора оласиз

  •   DiMaX
  •  301
  •  28.04.2021 18:15

WhatsApp’да энди йўқолиб кетувчи хабар юбора оласиз

Дунёдаги энг кенг тарқалган мессенжер – WhatsApp кейинги янгиланишда 24 соат ичида мавжуд бўладиган хабарларни юборишга имкон беради. Бу тўғрида UZZOOM нашри хабар бермоқда.

ЎҚИНГ: Facebook Messenger ҳамда WhatsApp эгасининг ўзи рақобатчи мессенжерни ишлатиши фош бўлди!

Айни пайтда WhatsApp дастури хабарларни йўқ қилиш функциясига эга, аммо улар 7 кун давомида чатда сақланади. Йўқ бўладиган хабарларни юбориш учун аввал созламаларда уларни ёқиш керак.

Шуни эсда тутиш жоиз, ишлаб чиқувчилар ушбу хабарлар учун тўлиқ махфийликни кафолатламайдилар. Чунки шу пайтнинг ўзида уларни нусхалаш, йўналтириш ёки «скриншотлаш» мумкин.

ЎҚИНГ: Рухсат берилмайдиган жойларда ҳам скриншот олиш йўллари бор!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!